"Арсенал" "Лилль" ҳимоячисини сотиб олишга яқин

Sherzod Nurmatov
17 авг 2020, 17:36
"Лилль" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчисига айланиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи учун "Наполи" ҳам даъвогар, бироқ бразилиялик футболчи фаолиятини Англияда давом эттиришни афзал кўрмоқда.

"Арсенал" ва "Наполи" футболчининг трансфери учун зарур бўлган 28 миллион еврони таклиф қилишди, аммо неаполитанлар бу суммани Калиду Кулибалини "Манчестер Сити"га сотгандан кейингина тўлай олишлари мумкинлигини билдиришди.

Бундан ташқари, футболчига "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia