“Арсенал” Касилясга қизиқиб қолди

Tolibjon Qosimov
6 июн 2014
“АS” нашрининг хабарига кўра, “Арсенал” устози Арсен Венгер “Реал Мадрид” дарвозабони Икер Касилясга қизиқиб қолди.
Манбанинг маълумотларига кўра, унинг жамоасидаги Санти Касорла, ватандоши ва яқин дўстини бунга кўндира олади.

“Арсенал”нинг Касилясга бўган қизиқиши биринчи бора эмас, ўтган мавсум бошида ҳам лондонликлар Касиляс билан музокаралар олиб борган. Аммо Касиляс “Реал Мадрид”ни тарк этмоқчи эмас.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com