"Арсенал" ҳамда МЮ ўртасидаги АПЛнинг 36-тур учрашувини Марринер бошқаради

Aslanov Jasurbek
2 май 2017, 17:12
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 36-тур учрашувини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси номи маълум бўлди.

Учрашув бошлангани ҳақидаги хуштакни Андре Марринер чалади.

46 ёшли ҳакамга қанотларда Скотт Леджер ва Саймон Бэк ёрдам беради.

Андре Марринер жорий мавсум АПЛнинг 25 та учрашувида 93 та сариқ ва битта қизил карточка кўрсатган.

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 7 май куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›