

30 ёшли эронлик форвард ушбу мавсум 11 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди. Эрон терма жамоаси аъзоси 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалдан сўнг жамоасини алмаштириш ниятида. Уни таркибига қўшиб олишни истайдиганлар орасида яна бир инглиз клуби "Челси" ҳам бор.
Тареми "Порту" сафига 2020 йилда 5 млн евро эвазига "Риу Аве"дан харид қилинган эди.
Transfermarkt порталига кўра, ҳужум чизиғи вакилининг айни пайтдаги трансфер нархи 20 млн еврони ташкил этади.



