"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди
29 янв 09:16
Янгиликлар
"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди
УЕФА Чемпионлар лигаси 2025/2026 мавсуми умумий босқичининг 8-турида "Арсенал" "Қайрат"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, клуб тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Squawka хабарига кўра, "канонирлар" ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида кетма-кет саккизта ўйинда ғалаба қозонди. Ушбу учрашувлардаги умумий тўплар нисбати эса 23:4 ни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, "Қайрат"га қарши баҳсга қадар "Арсенал" асосий босқичда "Атлетик" (2:0), "Олимпиакос" (2:0), "Атлетико" (4:0), Чехиянинг "Славия" жамоаси (3:0), "Бавария" (3:1), "Брюгге" (3:0) ҳамда "Интер" (3:1)ни мағлуб этган эди.
Натижада, "Арсенал" 24 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди. "Қайрат" эса бир очко билан мусобақани 36-ўринда якунлади.
Ўхшаш янгиликлар
09:15
Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас 1
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар