«Арсенал» Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

Khoja
5 мар 2025, 08:58
Тунда «Арсенал» меҳмонда ПСВни 7:1 ҳисобида мағлуб этди.

Манбага кўра, «Арсенал» УEФА Чемпионлар лигаси тарихида плей-офф ўйинида меҳмонда еттита гол урган биринчи жамоа бўлди.

Қайд этиш керакки, ушбу учрашувда Микел Артета шогирдлари майдонга номинал ҳужумчисиз тушишди. «Канонирлар»нинг ҳужум учлигидан 17 ёшли вингер Итан Нванери, бельгиялик кўп қиррали Леандро Троссард ва испаниялик ярим ҳимоячи Микел Мерино жой олганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Opta Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›