"Арсенал" бир футболчи учун "Барселона" билан курашади

Tolibjon Qosimov
31 янв 2018, 19:38
"Bild" нашрининг хабар беришича, "Арсенал" трансфер ойнасининг сўнгги кунида Макс Майер трансферини расмийлаштириши мумкин.

22 ёшли футболчи олдинроқ жамоа билан янги шартнома имзолашни рад этган эди. У ёзда бошқа жамоага текинга ўтишни режалаштирмоқда. "Барселона" у билан келишувга киришиши мумкин, лекин фақатгина эркин агент сифатида.

Майер жорий мавсум Бундеслигада 18та ўйин ўтказди ва битта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›