Аррисабалаганинг "Челси"даги рақами янги эгасини топди

Оқил Абдубарноев
18 авг 2023
"Челси"нинг янги дарвозабони рақамини ўзгартиришга қарор қилди.

Лондон клуби матбуот хизмати испаниялик посбон Роберт Санчеснинг "Челси"да 1-рақам остида ҳаракатланишини маълум қилди. 

25 ёшли футболчи ёзда "Брайтон"дан "кўклар" сафига ўтганди. Трансфердан сўнг дарвозабон 31-рақамли либосни танлади, аммо Кепа Аррисабалага "Реал Мадрид"га ўтганидан кейин Санчес ҳамкасбининг рақамини олишга қарор қилди.

Англия Премьер-лигасининг 1-турида “Челси” “Ливерпуль” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Аристократлар” 20 август куни “Вест Хэм”га қарши баҳс олиб боради.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: chelseafc.com