UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

Аргентина - Босния ва Герцеговина 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Аргентина - Босния ва Герцеговина 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Аргентина - Босния ва Герцеговина учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. "F" гуруҳи, 1-тур.

Аргентина - Босния ва Герцеговина 2:1
16 июнь. 03:00

Голлар
: Колашинац (3 - ўздарвозасига), Месси (65), Ибишевич (84)

Бош ҳакам
: Жоел Агуилар (Сальвадор)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Виллиам Торрес (Сальвадор), Жуан Зумба (Сальвадор)
Захира ҳаками
: Жамол Ҳаимуди (Жазоир)

Аргентина: Ромеро, Гарай, Кампаньяро (Гаго, 46), Сабалета, Ди Мария, Месси, Родригез (Игуаин, 46), Маскерано, Рохо, Фернандез, Агуэро (Биглиа, 87).

Босния ва Герцеговина: Бегович, Бичакчич, Спахич, Колашинац, Бесич, Пьянич, Мисимович (Медунянин, 74), Жеко, Мужья (Ибишевич, 69), Лулич, Хайрович (Виска, 71).

Огоҳлантиришлар: Рохо (25), Спахич (63)

 


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Аргентина қийин бўлганда ўйинда уч очко эгасига айланмоқда!

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Месси жароҳат олиб майдонда ётибди.

88`
Боснияликлар бутун жамоа бўлиб олдинга боришмоқда.

87` Серхио Агуэро ўрнига Лукас Биглиа туширилди. Аргентина ҳимояга эътибор қаратишга мажбур!

86` Қолган дақиқалар анча қайноқ ўтадиган кўринади...

84` ГООООООООООООООООООООООООЛ! Ибишевич! Аргентина жазоланди! Ибишевич Ромеронинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага йўллаб қўйди, 2:1!

84`
Ди Мария майдон марказидан катта тезликда рақиб жарима майдончаси томон кириб борди ва тўпни жамоадошига узатишда хатога йўл қўйди.

81` Аргентинанинг қарши ҳужуми! Месси-Агуэро-Месси-Агуэро! Сўнгги паллада ҳимоячилар хавфни бартараф этишди!


78`
Месси Игуаинга тўпни етказиб берди. Игуаин эса боши билан дарвозани ишғол этишга ҳаракат қилган эди. Аммо бироз ноқулай келган тўп, дарвозага аниқ бормади.

76`
Босния ва Герцеговина вазиятни тўғирлаш мақсадида олдинга интилмоқда. Лекин ҳозирча уларга рақиб дарвозасини нишонга олиш насиб этмаяпти.

74`
Мисимович ўз ўрнини Медунянинга бўшатиб берди.

72`
Босния ва Герцеговина таркибида яна ўзгариш. Хайрович ўрнига Виска тушди.

71`
Аргентина яна ва яна олдинга бормоқда. Ди Марияга нисбатан қўполлик. Жарима зарбаси.

70`
Боснияда ўзгариш. Мужья ўрнига Ибишевич тушди.

69`
Босния ва Герцеговинага қолган дақиқаларда қийин бўлади.

68`
Аргентина сардори жамоаси учун муҳим бўлган голни киритди.

66` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Месси! Месси рақиб жарима майдончаси ичида кириб борди ва жамоадоши билан "девор" усулида ўйнаб, ўзини қулай вазиятга чиқарди. Зарба ва гол!

66`
Мессининг жаримадан тепган зарбаси нотўғри кетди.

65`
Эмир Спахич огоҳлантириш олди.

64`
Айтганча, Жеко деярли ўйинда кўринмаяпти. Жамоадошлари унга вазият яратиб бера олишмаяпти. Жеконинг ўзи ҳам ҳозирча фаол эмас.

63`
Жеко ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

61`
Бегович ҳозир жамоасини голдан қутқариб қолмоқда. Аргентина иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан ўтказмоқда. Босния ҳам тўпни эгаллаши билан олдинга интилмоқда.

59`
Лулич жамоаси ҳужумини бузиб қўйди. Боснияликларнинг ҳаракат яхши. Аммо сўнгги паллада уларга тажриба етишмаяпти.

58`
Босния ва Герцеговина позицион ҳужум уюштирмоқда.

57`
Аргентина кўпчилик бўлиб олдинга бормоқда.

56`
Энди навбат Аргентинага! Агуэронинг зарбаси ноаниқ кетди.

55`
Хайрович гол киритишни жуда ҳам истамоқда. Яна кучли зарба ва яна Ромеро маҳорат кўрсатмоқда.

53`
Босния ва Герцеговина Аргентина ҳимоясига босим ўтказмоқда.

52`
Аргентина 4-3-3 схемасида ўйинни давом эттирмоқда.

51` Хайровичнинг ажойиб зарбасини Ромеро эгаллаб олди.

50` Босния жарима зарбаси ишлаб олди. Хавфли нуқта!

49`
Ниҳоят Аргентина ҳужумкорликни оширадиган кўринади. Ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчи туширилди.

47` Аргентина таркибида ўзгариш руй берди. Макси Родригез ўрнида Гонсало Игуаин ва Кампаньяро ўрнига Гаго майдонга туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Айтганча, ухлаб қолиш йўғ-а?! Бу Жаҳон чемпионати! Тўрт йилда бир келадиган футбол байрамини тўлиқ ҳис этиб ўтказишни унутманг! Уйқуингиз келаётган бўлса, қаҳвани ёрдамга чорланг! Умид қиламизки, иккинчи тайм келаётган уйқуни қочириб юборади!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
Аргентина ҳужум уюштирди. Лекин босниялик ҳимоячилар Мессидан тўпни олиб қўйишди.

43` Босния ва Герцеговина биринчи бўлим якунини тўлиқ устунлик билан ўтқазмоқда. Аргентина сўнгги уч-тўрт дақиқадан буён майдон марказидан ўта олганича йўқ.

41` Лулич!!!! Ромеро!!!! Босния ва Герцеговина бурчак тўпини амалга оширди. Луличнинг боши билан берган зарбасини Ромеро қайтарди.

40`
Ушбу ўйиннинг кутилмаган ҳолати шу бўлмоқдаки, Аргентина очиқ ва чиройли ўйин услубини ўрнига, зерикарлироқ, ёпиқ ўйнашни афзал билмоқда. Рақиб дарвозаси томон юришлар жуда кам. Ҳар ҳолда Аргентинадан ҳужумкор футбол кутилаётган эди.... Ди Мария, Месси, Агуэро каби футболчилари бор жамоа бу услубда ўйнаши зерикарли тус оларкан.

38`
Бичакчичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

37`
Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Ўша учинчи дақиқадаги "омадсиз" эпизод бўлмаганида, ҳозир таблода ҳам тенглик бўларди.

35` Нафақат Маскерано, балки Жеко ҳам "ўқипти"! Жеко жарима майдончаси олдидан Ромеро дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

33` Маскерано шарҳни "ўқиб" қолди шекилли. Тўпни қабул қилиши билан узоқдан зарба йўллади. Хавфли! Лекин Бегович бу зарбани бартараф эта олди. Бўларкан-ку!

32`
Жамоалар дарвозалар томон жуда кам зарба йўллашмоқда.

31`
Родригезнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

29`
Қизиқ, Аргентина бугун беш ҳимоячи билан ўйнамоқда.  Тўғри, Сабалета ва Рохо қанотлардан кўпроқ ҳужумга қўшилишади. Аммо улар ҳимоячи ҳисобланишади.

28`
Аргентина ўз майдончаси олдида тўп билан муомалада бўлмоқда. Босниялик футболчилар "прессинг" қўллашмоқда.

27`
Боснияликлар жарима зарбасидан наф чиқара олишмади.

26`
Рохо огоҳлантирилди. Жарима зарбаси.

25`
Босния ва Герцеговина ҳужум ташкил этмоқда.

22`
Месси жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячилари алдашга киришиб кетди. Лекин бир ўзи ҳеч нарса қила олмади. Тўпни шерикларига етказгани мақсадга мувофиқ бўларди. Яхши вазият қўлдан бой берилди.

20`
Ўйин аста-секин жонланмоқда.

18` Аргентина! Месси жамоаси ҳам жонланди. Мессининг фаоллиги билан бошланган ҳужумни рақиб ҳимояси бартараф этишни уддасидан чиқди.

17`
Аргентина ҳозирча вақтини ҳимояланиш билан ўтказмоқда.

15`
Пьяничнинг жаримадан тепган зарбаси "ўхшамади".

14`
Жарима зарбаси. Аргентина дарвозаси томон.

13` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲ дейдиган вазият! Хавфли вазият! Босния уйғонмоқда! Мисимовичнинг фаоллиги ҳозир гол билан якунланиши мумкин эди...

11`
Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Жамоалар асосан тўп узатишлар билан овора бўлишмоқда. Кескинлик пастроқ.

10`
Аргентина ҳозирча ҳужумга ўтаётгани йўқ. Боснияликлар бироз фаолликни оширишди. Улар вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишлари аниқ.

8`
Жеко жамоаси ҳужумга ўтмоқда. 

7`
Боснияликлар ҳаяжонни енгиб ўтиб, олдинга интилишлари талаб этилади.

6` Жарима зарбасини Месси амалга оширди. Тўпга Агуэро боши билан зарба берди ва тўп майдондан ташқарига чиқиб кетаётган бир паллада, Колашинацга тегиб дарвозадан ўрин олди.

5`
Босния ва Герцеговина учун мундиалдаги дебют ўйин  омадсиз старт олмоқда. Айниқса Колашинац учун.

3` ГОООООООООООЛ! Колашинац ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди, 0:1!


3`
Мужья Агуэрога нисбатан қоидани бузди. Жарима тўпи.

2`
Боснияликлар учун бу мундиалдаги дебют ўйин.

1` Учрашувга старт берилди! Демак машҳур "Марокана" стадионида Аргентина - Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланди!


Энди навбат Босния ва Герцеговина давлати мадҳиясига...

Бу сафарги ўйинда мадҳия куйланмоқда. Аргентина давлати мадҳияси жаранг солмоқда...

Бугун Эдин Жеко ва Серхио Агуэро бир-бирларига қарши тўп суришади. Биласиз, бу икки ҳужумчилар "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилишади.

Аргентина ва Босния ва Герцеговина жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни якунлашди.







Бу ўйинни шарҳида Шаҳбоз Беғамов ишлайди.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Барчага хайрли кеч! Футбол мухлисларини Жаҳон чемпионатининг яна бир қизиқарли беллашуви Аргентина - Босния ва Герцеговина ўртасидаги учрашув кутиб турибди. Бугун Месси етакчилигидаги жамоа Бразилиядаги мундиалда ўз юришини бошлайди.


- Учрашув соат 03:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика