Арбелоа "Реал"да қолишга қарор қилди

Tolibjon Qosimov
29 авг 2014
"Реал" ҳимоячиси Алваро Арбелоа ҳозирда асосий таркиб футболчиси ҳисобланмасада, "Қироллик клуби"да яна бир мавсум қолишга қарор қилди.
Мадридликлар бош мураббийи ҳам ҳимоячининг жамоада қолишини хоҳлайди. Аммо футболчи пойтахт клубини тарк этишга қарор қилса, "Реал" "Милан"дан Маттиа де Шильони харид қилишга ҳаракат қилиб кўради. Испан гранди анчадан бери бу футболчини кузатиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арбелоа асосий таркибдан жой олмаётгани туфайли "Реал"ни тарк этмоқчи эди.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.com