Араухо: "Райо" ғалабага ҳақлироқ эди"

Sherzod Nurmatov
27 апр 2023
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Ла Лига 31-турида "Райо Вальекано"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб ажойиб ўйин кўрсатди, улар ғалабага ҳақлироқ эди. 

Биринчи бўлимда яхши кўринмадик. Чемпионатда ҳамон устунликка эгамиз. 

Иккита хатога йўл қўйдик, улар иккита гол уришди. Олдинда иккита уй учрашувимиз бор, уларда "Барселона" ғалаба қозониши лозим", – деди Араухо.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Marca