АҚШ бош мураббийи: «Бу шармандалик»

Narzulla Saydullayev
11 окт 2017
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Брюс Арена Тринидад ва Тобагодан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

«Бу биз учун шармандалик. Уйда қолиб ЖЧни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Барча айбни ўз бўйнимга оламан.

Ўз дарвозамизга аҳмоқона гол уриб рақибга ишонч бағишладик.

Ҳужумчиларимиз ёмон ўйнашди. Омадимиз келмади, баъзида шундай бўлиб туради. Иккинчи голни ғаройиб зарбадан сўнг ўтказдик», – дейди Арена.

АҚШ терма жамоаси 1986 йилдан буён илк бор мундиалга чиқа олмади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: AP