АПЛнинг уч клуби МЮ дарвозабонига даъвогар

Aslanov Jasurbek
26 дек 2017, 11:16
"Манчестер Юнайтед" клуби қишки трансфер ойнасида ижара асосида "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилаётган жамоа дарвозабони Сэм Жонстон билан хайрлашишга тайёр.

Манкунианлар 24 ёшли посбонни 5 млн. фунтга баҳолашди.

Жонстонга "Вест Хэм", "Вест Бромвич" ва "Кристал Пэлас" даъвогарлик қилмоқда. "Астон Вилла" дарвозабонни ўзида сақлаб қолмоқчи, бироқ фэйр-плей қоидаларини бузмасликлари учун кимнидир сотишлари керак.

Жорий мавсум Жонстон Чемпионшипнинг 23та учрашувида майдонга тушиб, 22та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail