АПЛнинг икки клуби Жекога қизиқмоқда

Alisher
14 июл 2022, 18:01
"Интер" форварди Эдин Жеко Англияга қайтиши мумкин.

36 ёшли босниялик футболчи учун "Эвертон" ва "Вулверхэмптон" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Милан клуби Пауло Дибала билан шартнома имзолаш учун форвард билан хайрлашишга тайёр. Жеко бунгача АПЛда "Манчестер Сити" сафида ҳаракат қилган.

Жеко ўтган мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›