АПЛнинг беш клуби ФИФА қарорига қарши

Aslanov Jasurbek
8 сен 2021, 19:04
Англия Премьер-лигасининг бешта клуби 8 нафар футболчисига ФИФА томонидан қўйилган тақиққа қарши чиқади.

Аввалроқ ФИФА футболчиларни терма жамоа ўйинларига қўйиб юбормагани учун "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Лидс"нинг 8 нафар футболчиси клуб сафида 10–14 сентябрь кунлари футбол ўйнашини тақиқлаганди. Булар: Фабиньо, Алиссон, Роберто Фирмино ("Ливерпуль"), Эдерсон, Габриэль Жезус ("Ман Сити"), Рафинья Диас ("Лидс"), Тиаго Силва ("Челси"), Фред (МЮ).

Юқорида санаб ўтилган клублар ФИФА қарорига қарши чиқади. Улар коронавирус чекловлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, тақиқнинг ҳеч қандай асоси йўқ деб ҳисобламоқда.

Кўрсатилган бешта клуб Бразилия конфедерациялар лигаси томонидан Ришарлисонни терма жамоага қўйиб юбормаган "Эвертон" учун жазо сўрамаганидан ғазабланди.

Санкция ҳозирча ўз кучида, ФИФА якуний қарорни чиқаргани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›