

Бироқ, мезбонлар устози Шон Дайч асосий жамоадан фақатгина 10 футболчиси сафдалиги ҳақида маълум қилган. Клуб ўйинни қолдириш бўйича АПЛга ариза йўллади ва уларнинг талаби қондирилди.
Шу тариқа, “Терф Мур”даги баҳс иккинчи маротаба ўз вақтида ўтказилмайдиган бўлди. Ўтган йил декабрида “Уотфорд”да коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар ортгани туфайли мазкур учрашув бўлиб ўтмаганди.



