АПЛ. Сульшер ўз рекордини янгиламоқда

Mirjalol Normatov
19 янв 2019, 22:50
Ҳозиргина "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 23-тури доирасида ўз майдонида "Брайтон" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу орқали манкунианликлар кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ғалабаларнинг барчаси янги бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер қўл остида қўлга киритилди. Бунга қадар ҳеч қайси мураббий МЮдаги фаолиятини кетма кет 7 ғалаба билан бошламаган.

Жамоа бунга қадар норвегиялик қўл остида "Кардифф Сити" (5:1), "Хаддерсфилд" (3:1), "Борнмут" (4:1), "Ньюкасл" (2:0), "Ридинг" (2:0) ва "Тоттенхэм" (1:0) каби жамоаларни мағлуб этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia