АПЛ. Мавсумнинг энг яхши дарвозабони ҳам аниқланди

Eldor Akmurzayev
12 май 2019, 22:17
Англия чемпионатининг сўнгги тур учрашувларидан сўнг мусобақа мутасаддилари томонидан энг яхши дарвозабон соврини «Ливерпуль» посбони Алиссон Бекерга топширилди.

У мавсум давомида 21та ўйинни қуруқ ўтказган. Алиссон ушбу натижа бўйича Эдвин ван дер Сарнинг натижасини такрорлади. Премьер-лига тарихида мавсум давомидаги энг кўп (24та) голсиз ўйинни эса Петр Чех (2004/05 йилги мавсум, «Челси») ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia