АПЛ мавсумни якунланганини эълон қилишга тайёрланмоқда
08 апр 2020 12:37
Янгиликлар
АПЛ мавсумни якунланганини эълон қилишга тайёрланмоқда
АПЛ раҳбарияти коронавирус пандемияси сабабли мавсумни эрта якунлашни эълон қилишга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда "Удинезе" спорт директори Пьерпаоло Марино хабар бермоқда.
"Бельгия федерацияси УЕФА томонидан бўлиши мумкин бўлган санкцияларга қарамасдан, мавсумни якунлаш борасидаги қарорини эълон қилди. АПЛ ҳам шундай баёнот билан чиқади, сабаби у ердаги вазият жуда жиддийлашиб бормоқда.
Тўғриси, коронавирусдан кейин яна футболдан завқ олишимизга умид қиламан. Қанча вақт олишининг аҳамияти йўқ, асосийси ушбу хавфли ҳудуддан чиқишимиз керак. Мен келаси мавсум учун қайғурмоқдаман, эскиси учун эмас", - дейди Марино.
Эслатиб ўтамиз, "Удинезе" ва Англиянинг "Уотфорд" клуби Поццолар оиласига тегишли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар