UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Нуриддин Оулд Али Фаластиннинг имкониятлардан фойдалана олмагани ҳақида гапирди   0 13:23Olamsport: Эртага жанг қиладиган спортчи казинода катта пул ютқазди, спортчимизни эронлик мураббий Олимпиадага тайёрлайди  0 13:20Энг қиммат таркибга эга терма жамоа қайси?  2 13:07Интервью. Рустам Ашурматов: “Корея футболида Ўзбекистонда мен деярли кўрмаган жиҳат бор”  4 13:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  2 12:56Алишер Никимбаев: "Яна тўрт нафар бразилиялик Хитой терма жамоасида ўйнаши мумкин"  15 12:45Абрамов ва Қосимов қарама-қаршилигида ким устун?  7 12:27"Атлетико", "Барселона", "Реал" ва "Валенсия" Осиёга келади  2 12:15"Қўқон-1912" - "Қизилқум". Мурод Холмуҳаммедов бугун ўйнамайди  5 11:55ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди  28 11:45Холанд учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 11:31Усмон Тошев: "Жамоа ўсишда давом этяпти"  18 11:20КОНМЕБОЛнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий жамоа билан танишинг  6 10:54Исландия терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Осиё клуби билан шартнома имзолади  2 10:34Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ҳақида  7

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "бўрилар"га имкониятни бой бериб қўйди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "бўрилар"га имкониятни бой бериб қўйди

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" учрашувида "бўрилар" 3 очкони қўлга киритишди.

Манчестер Сити

Премьер-лига . 8-тур

06/10/2019, 18:00

2
:
0
Тугади

Вулверхэмптон Вандерерс

Адама Траоре - 80', Адама Траоре - 90'

Стадион: Etihad Stadium, 54435 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
46'  Кайл Уокер (Александр Зинченко)
50'  Родриго Эрнандес
50'  Жуан Канселу
60'  Риад Махрез (Бернарду Силва)
62'  Эдерсон Мораес
71'  Илкай Гюндоган
75'  Давид Сильва (Габриэль Жезус)
76'  Фернандиньо
13'  Ромен Саисс (Райан Беннетт)
68'  Патрик Катрон (Мэтт Доэрти)
74'  Рубен Винагре (Хонатан Кастро)
80'  Адама Траоре
80'  Рауль Хименес
84'  Рубен Невес
86'  Жоау Моутинью
90'  Адама Траоре
90'  Рауль Хименес

Манчестер Сити – Вулверхэмптон 0:2 (0:0, 0:2)

6 октябрь, 18:00, «Этихад Стэдиум»

Голлар: Траоре 80' — 0:1, Траоре 90+4 — 0:2.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер (45, Зинчкенко), Отаменди, Фернандиньо, Сильва (75, Жезус), Гюндоған, Марез (60, Бернарду), Родри Эрнандес, Стерлинг, Агуэро.

Захирадагилар: Браво, Зинченко, Ангелино, Э Гарсия, Фоден.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Рубен Винагре (74, Ж. Отто), Коади, Боли, Моутинью, Саисс (Беннет), Дендонкер, Рубен Невеш, Траоре, Хименес, Кутроне (68, Доэрти).

Захирадагилар: Рудди, Вальехо, Гиббс-Уайт, Килман.

Огоҳлантиришлар: Родри Эрнандес (50), Жоау Канселу (50), Эдерсон (62), Гюндоган (71), Фернандиньо (76), Рубен Невеш (84), Моутинью (86).


                                                      ЯНГИЛАШ

90+4. ГОООООООООООООООООЛ! АДАМА ТРАОРЕ! Биринчи голининг такрорий вазиятини кўргандек бўлдик — 0:2.

— Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Стерлингга нисбатан қўпол ўйнаган Рубен Невешга сариқ карточка кўрсатилди.

80. ГОЛ ГОЛ ГОООООООЛЛЛЛЛЛ! АДАМААААА ТРАОРЕЕЕЕЕЕ! Қарши ҳужумда Раул Хименес жуда чиройли тарзда Отамендини алдаб ўтди ва Траорени қулай вазиятга олиб чиқди. 23 ёшли испаниялик эса вазиятдан унумли фойдаланди — 0:1.

76. Адама Траорега нисбатан қўпол ўйнаган Фернандиньо огоҳлантирилди.

75. Ўзгариш. Давид Силва ўрнига Жезус туширилди. 

74. Яна бир ўзгариш. Винагр ўрнига Жонни Отто тушди.

68. Ўзгариш. "Бўрилар" ҳужумчиси Патрик Кутроне жойини ҳимоячи Доэрти эгаллади.

67. УХХХХХ. Омад меҳмонларга кулиб боқди. Давид Силванинг биринчи зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва иккинчи зарбага эса бироз аниқлик етишмади.

62. Дарвозабон Эдерсон огоҳлантирилди, ҳакамга эътироз билдиргани учун.

60. "Сити" сафида иккинчи ўзгариш. Риёд Марез ўрнини Бернарду Силва тўлдирди.

58. Ҳисоб ҳамон 0:0. Гвардиола ўйинни ҳавотир билан кузатмоқда.

50. Родри Кутронега нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. Канселу ҳам сариқ карточка олди.

46. Ўзгариш. Кайл Уокер ўрнига Олександр Зинченко туширилди. Канселу ўнг қанотга ўтади. 

— Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС

— Крейг Повсон биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

45. Уокернинг узоқдан берган ноқулай зарбасини Патрисиу қийинчиликсиз илиб олди.

41. Агуэродан яна бир уриниш. Унинг узатмаси аниқ чиқмади.

36. Яна бир хавфли вазият! Канселу-Агуэро ва ... ҳимоячилар тўпни қайтаришни уддасидан чиқишди. 

34. Канселу ҳам зарба бериб кўрди. Ундан омад юз ўгирди ва тўп дарвозага аниқ етиб боргани йўқ.

31. УХХХ. Патрисиу Стерлингни айланма берган зарбасини даҳшатли сейви орқали қайтариб юборди.

29. 25 метрлар масофадан жарима зарбасини Гюндоған амалга оширди. Бу сафар ҳам ноаниқ.

28. "Манчестер Сити"да кайфият яхши эмас, ҳолат яхши эмас. Марез ва Эдерсон бир-бирин тушунмай қолишди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

25. Агуэро рақиб жарима майдончасида йиқилди. Коади буни ҳакамга қандай бўлганини тушунтирмоқда. Пенальти йўқ!

22. Раул Хименез бугун мезбонлар ҳимоясига бош оғриқ бўлмоқда. Яна бир вазиятда у Фернандиньодан қочиб кетди. Бу сафар Эдерсон тўпга вақтида чиқди ва ҳужум бартараф этилди.

19. Хименез Отамендидан ажойиб усулда ўтиб кетди ва зарба берди Фернандиньо Эдерсонга ёрдамлашиб юборди.

18. Марезнинг жуда кучли зарбаси йўлига Коади тўғаноқ бўлди. Натижада, "Cити"нинг ҳужуми тўхтаб қолди.

8. "Cити" ташаббусни "бўрилар"га бериб қўяётгандек, аммо Пеп Гвардиола шогирдларига керакли кўрсатмаларни бергани кўриниб турибди. Ўйинда тенг кураш ҳозирча.

5. Кутронееее! Патрик Эдерсон билан деярли яккама-якка чиқиб бориб, тўпни умуман ноаниқ тарзда тепди ва қулай вазият кўкка совурилди.

3. Стерлинг ўзидан тўпни узоқлаштириб юборди. Техник жиҳатдан хато қилмаганида "Сити" аъзоларида жуда яхши имконият бўлиши ҳақиқатга яқин эди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ассалому алайкум ҳурмати баланд "Манчестер Сити"нинг ашаддий мухлислари ва "Вулверхэмптон"ни қўллаб-қувватлашга шаъй турган ишқибозлар! АПЛ 8-туридан жой олган мазкур ўйинда "шахарликлар" ва "бўрилар" қарама-қаршилиги жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Ҳозирга қадар бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг Англия Премьер-лигасидаги ҳолат билан танишинг.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

+13   
06 окт 20:14:57
LIVERPOOL DENOV
Уктамхон дегани бор эди,Ливерпуль ни чайнайдиган.Курмадиларингми?
Бунака пайт куринмайдиямда.Хозир пистирмада,Ливерпуль кокилишини кутади.Кейин .аста муралаб чикади.Уктамхон учун "Аламлар-3 " куйиб беринглар.
Кеча "Аламлар-1,2"эшитди антиливерпулчилар.
+10   
06 окт 19:58:53
O'zbekchasiga
Cityni yo'q muxlislarini mag'lubiyat bilan tabrikleyman.
+8   
06 окт 19:41:00
Хонмирзо
Special_Man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
De brune ning o'rni vawwe bilinyapti. Rodri qo'rqib o'ynayapti. Wolves avtobusmas,FURA qo'ydiku darvozaga. Baribir shaharliklarga omad. VARchilarga raqobat qilish kerak.
Ливерпул ВАР пенальти қўйсин демадику, Лестер билан 2-даврада уларнинг стадионида ўйнаса кўрамиз. Кучлиси ютади, унгача эса сабр.
+7   
06 окт 19:58:10
BEKSULTON
Shoirbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vulvelhipton juda kop vaziyatlarni kokka sovurdi. Hujumchilari nol ekan
Vulverhemptonning hujumchilari nol debsiz, shu nol hujumchilar bilan Msitini 2-0 ga yutishibdi, agar nol bo'lmaganda 20-0 bo'larkan-da a?
+6   
06 окт 20:21:39
J.Canselo
Special_Man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
De brune ning o'rni vawwe bilinyapti. Rodri qo'rqib o'ynayapti. Wolves avtobusmas,FURA qo'ydiku darvozaga. Baribir shaharliklarga omad. VARchilarga raqobat qilish kerak.
Doim hakamlarga osilib yurasanlar. Oldin realga endi liverpoolga osilib jarchamadinglarmi? Shu hakamlar sababi gvardiola 2 Marta echlni olganu shular ham esdami????
+6   
06 окт 19:58:10
SHEYX SR4
YNWAchilar qani sizlar
+5   
06 окт 20:11:03
Adama Traore
Man city 0-2 Adaaaaammmaaaaa
+5   
06 окт 20:10:48
Adama Traore
Man city 0-2 Adaaaaammmaaaaa
+5   
06 окт 20:08:47
Абдулазиз Лазиз
Анави ақлли куринмай қолди жди меняга берворамиз ВАР хакам деб з қиворганди кеча
+5   
06 окт 19:56:10
Хонмирзо
Ҳозирча қувониб юбормаймиз, ўтган йили орадаги 12-очко фарқни йўққа чиқарганди Сити ва Пеп. Сити ва Пепдан кўп нарса кутса бўлади.
Шунчаки бу йил Ливерпул чемпион бўлар деб умид қиламан.
+4   
06 окт 20:37:34
LTE
BEKSULTON фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gapingizda ma'no yo'q. Bu yerda Lester muxlisi ham, Barselona muxlisi ham, Liverpul muxlisi ham yoza oladi. Agar unday emas desangiz, marhamat qilib izohlarni bo'shatib qo'ying, siz Liverpul muxlisiga o'xshayapsiz. Siznincha bu yerda boshqalarga joy yo'q-ku axir.
Men aniq tiniq qilib Lester muhlisiga yozib qo'ydim. Agar gapim sizga ham tegib o'tgan yoki og'ir botgan bo'lsa ming bor uzr. Men Cityni komnatasiga hech fikr yozmasdim lekin biz tomon tuxmat aralash oxirgi 2 kunlik kommentlar sabab shu begona xonada fikr bildirishga majbur bo'ldim. Gapimdan ma'no topolmasangiz u sizning problemangiz shuncha odam ma'no topyapdiki (+) bosyapti.
+4   
06 окт 20:27:23
Lyuboy nom
Qaytar dunyo givardiola 8:0 o:2
+4   
06 окт 20:01:13
O'zbekchasiga
Qanday go'zal bu olam bir qaraaa...
+4   
06 окт 19:58:26
Абдулазиз Лазиз
Уйинни бейин спорт дан курдим девора арабларни ичи ёниб кетди чидалмай респект бурилар бури барибир бури тулкимас чайналверадиган
+4   
06 окт 19:56:17
O'zbekchasiga
GOL.GOL.GOOOL.ADAMA TRAORE!)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг