АПЛ. “Ливерпуль” сафардаги ўйинларда сўнгги 3 йилдаги энг ёмон натижасини кўрсатмоқда

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2020, 20:01
10-тур доирасида мерсисайдликлар “Брайтон” меҳмони бўлиб, муроса (1:1) йўлини танлади.

Юрген Клопп шогирдлари Англия чемпионатидан ўрин олган сафардаги 4 учрашувдан бери ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Бунгача, “қизиллар” икки бор дуранг (“Ман Сити” 1:1, “Эвертон” 2:2) ўйнаган ва “Астон Вилла”га йирик (2:7) ҳисобда имкониятни бой берганди.

Бу жамоанинг сўнгги уч йилдаги энг ёмон сериясидир. 2017 йил январ-март ойларида “Ливерпуль” қаторасига беш ўйинда зафар қуча олмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports