UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Футбол ретро талқинда" (98-сон)  0 17:18"Насаф"нинг 4 футболчи билан шартномаси якунланмоқда  5 17:13Ўруновнинг собиқ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаради  1 17:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:57"Пахтакор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  2 16:55"Ральф Рангник тактикани Роналдуга мослаштириб қурмоқда" - Рио Фердинанд   4 16:35"Бунёдкор" ва Жавлон Иброҳимов иши нима учун CAS'гача борди?  1 16:14Ғиёсов, Тўхтасинов, Мираҳмадов ва бошқалар. "Бунёдкор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  6 16:13Топ-10. "Милан" тарихидаги энг қиммат сотувни биласизми?   9 16:07"Сўғдиёна"да 15 нафар футболчининг шартномаси тугаб бўлди  13 15:53"Аякс" Овермарс билан шартнома узайтирилишини эълон қилди  0 15:36Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" ва Андрей Канчельскис ишини жуда кучли юридик ташкилот кўриб чиқмоқда"  7 15:28ЕЧЛ. Мбаппе ушбу афсоналардан кўпроқ гол уришга улгурди  15 15:04"Реал" Модрич билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  6 14:57ЕЧЛ. 12та жамоа кейинги босқичда, бугун тунда яна 4таси маълум бўлади  14

АПЛ. "Арсенал"ни тор-мор этган "Ливерпуль" 2-ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал"ни тор-мор этган "Ливерпуль" 2-ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионати 12-турининг марказий учрашувида "Ливерпуль" - "Арсенал" баҳси ўтди.

"Ливерпуль" – "Арсенал" 2:0"Энфилд" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 39 Мане, 2:0 – 52 Диогу Жота.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Тиаго Алькантара (Мортон, 84), Окслейд-Чемберлен (Хендерсон, 76), Фабиньо, Салах, Мане, Диогу Жота (Минамино, 76).

"Арсенал" – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака, Смит-Роу, Парти (Эль-Ненни, 84), Локонга (Мэйтленд-Найлз, 53), Ляказетт (Эдегор, 67), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Мане (44), Фабиньо (70).


Ливерпуль

Садио Мане - 39', Диогу Жота - 52', Мохамед Салах - 73', Такуми Минамино - 77'

Премьер-лига . 12-тур

20/11/2021, 22:30

0
:
4
Тугади

Арсенал

Стадион: Anfield, 53092 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
33'  Юрген Клопп
39'  Садио Мане
39'  Трент Александер-Арнолд
44'  Садио Мане
52'  Диогу Жота
70'  Фабиньо
73'  Мохамед Салах
73'  Садио Мане
76'  Диогу Жота (Такуми Минамино)
76'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Джордан Хендерсон)
77'  Такуми Минамино
77'  Трент Александер-Арнолд
84'  Тиаго Алькантара (Tyler Morton)
33'  Микель Артета
53'  Альбер-Мбойо Локонга (Энсли Мэйтленд-Найлз)
67'  Александр Ляказетт (Мартин Эдегор)
84'  Томас Партей (Мохамед эль-Ненни)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Ливерпуль" ишончли ғалабани расмийлаштирди. "Арсенал" эса бир нечта омадли, ғалабали ўйинлардан кейин кучли рақибга имкониятни бой бермоқда, аммо Артета ва унинг шогирдлари ҳали бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оладигандек тасаввур уйғотди.    

90+2-дақиқа. "Ливерпуль" эса натижага рози ва вақт тугашини кутмоқда.   

Қизиғи, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам "Арсенал" тўпни рақибдан олиб қўйишни уддалаши қийин бўлмоқда.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни рақибга бермай, ўз назоратида ушлаб турибди. 

87-дақиқа. Мартин Эдегор узатган тўпга қанчалик уринмасин, Смит-Роу ета олмади.   

Ушбу йигитча яқинда 19 ёшни қаршилаган ва бугун унга бир неча дақиқа тақдим этилди.  

84-дақиқа. Ўзгариш! Тьяго ўрнини анча ёш бўлган Тайлер Мортонга бўшатиб бермоқда. 

84-дақиқа. Ўзгариш! Томас Парти ўрнига Муҳаммад Эл-Нени туширилди.  

81-дақиқа. Салах тўп рақиб оёғига тегиб майдонни тарк этяпти деб, бемалол ҳаракат қилди ва бурчак зарбасини амалга оширмоқчи эди, бироқ ён ҳакамнинг фикри бошқачароқ бўлди. Мисрлик футболчи тайбиийки хайрон. 

79-дақиқа. "Арсенал" иккинчи бўлимдаги кам сонли ҳужумларидан бирини амалга оширди, бироқ Томиясунинг узатмаси кўнгилдагидек чиқмади.  

77-дақиқа. ГООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Такуми ажойиб ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, ҳисобига гол ёздириб қўймоқда.  

76-дақиқа. Ўзгариш! Жота ва Чемберлейн ўрнига Такуми Минамино ҳамда Хендерсон туширилди. 

Бурчак зарбасидан меҳмонлар самара чиқара олишмади. 

75-дақиқа. Кутилмаганда таянч ярим ҳимоячи Томас Парти техникасини ишса солди ва хавфли зарба йўллади, Алиссон ўз ўрнида.   

73-дақиқа. ГОООООООЛ! Салах бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмайдиган бўлди. Бу вазиятда Садио Маненинг тезлиги ва тўпни қизғонмаганини таъкидлаш лозим. Мисрлик футболчи эса бу вазиятда гол ура олмаслиги жуда қийин эди.  

70-дақиқа. Огоҳлантириш! Ушбу қўполлик учун Фабиньога сариқ карточка кўрсатилди.  

70-дақиқа. Ҳакам аввалига жарима майдончаси ичида Салахга нисбатан қўполлик ишлатмади деди, кейин сониялар ўтиб, Смит-Роуга нисбатан Фабиньо қўпол ўйнаганини таъкидлади. Табиийки, бу трибуналардаги мухлисларга ёқмади.

68-дақиқа. Хавфли вазият! Салах қанотидан қочиб кетди ва ҳеч ким кутмаганда тўпни Диого Жотага аниқ етказди, бироқ португалияликнинг бу галги зарбасини дарвозабон қайтаришни уддалади. 

Таварешдан навбатдаги хато, лекин бу сафар Садио Мане олдида ҳимоячилар етарли эди ва улар сенегалликни олдинга ўтказишмади. 

67-дақиқа. Ўзгариш! Александр Ляказетт ўрнига Мартин Эдегор ўйинга қўшилди. 

64-дақиқа. Ўнг қанотдан уюштирилган узатмадан кейин Обамеянг дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, Алиссон оёқлари билан тўпни қайтарди. 

62-дақиқа. "Ливерпуль" футболчилари марказга яқин ҳудуддаёқ рақибдан тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга қочиб кетмоқда. Ўйин шу йўсинда давом этса, ҳали яна голлар кўрамиз.

60-дақиқа. Футболчилар майдондан туришди ва ҳозирча ўйинни давом эттира олишади. 

58-дақиқа. Навбатдаги хавфли ҳужумни қайтариш чоғида Диого Жота билан тўқнашиб кетган Рэмсдейл жароҳат олди чоғи. Ҳар икки футболчи майдонда ётибди ва шифокорлар ёрдами талаб этилади. 

57-дақиқа. Охирги дақиқаларда мезбонлар рақибни жарима майдончасига деярли "қамаб қўймоқда".

56-дақиқа. Кейинги ҳужумда "Арсенал" орадаги фарқни қисқартириши мумкин эди, лекин Артета шогирдлари бир-бирига ҳалақит қилиб қолди. 

55-дақиқа. Томиясудан тўпни олиб қўйган Тьяго ўзи зарба беришга қарор қилди, лекин тўп йўлига бошқа бир ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

"Канонирлар" ҳмиоячиси негадир тўпни марказроқда турган португалияликка йўллади ва имкониятидан унумли фойдаланди. 

52-дақиқа. ГОООООООЛ! Таварешдан "совға" қабул қилиб олган Жота ҳаммани алдаб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.  

49-дақиқа. "Ливерпуль" иккинчи голни уриб, ўйин масаласини амалда ҳал қилишга уринмоқда. Кетма-кет ҳужумлар ва тўпга эгалик қилиш борасида каттагина устунликка эга бўлишмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1-дақиқа. Меҳмонлар кипери эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб берди ва шу паллада ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

45-дақиқа. Эмиль Смит-Роу бир лаҳзага Обамеянгнинг ниятини тушунмай қолди ва оқибатда "Арсенал"нинг ҳужуми узилиб қолди. 

44-дақиқа. Огоҳлантириш! Бэн Уайтга нисбатан кескин ҳаракати учун гол муаллифи огоҳлантирилди. 

39-дақиқа. ГОООООООЛ! Мана Манеее ва бу сафар унинг бош билан йўллаган тўпини дарвозабон ҳам қайтариб қололмади. Жарима зарбасидан узатилган тўпга Садио Мане ҳаммадан аввал етиб борди ва ҳисобни очди.

37-дақиқа. Хавфли вазият! Александер-Арнольд ўта қулай нуқтадан зарба берди ва яна "тўпчилар" посбони шў ўз ўрнида. Мана нега Артета уни сотиб олишни сўраган.  

35-дақиқа. Хавфли вазият! Салах тепган тўп дарвозага кириб кетаётгандек бўлди, аммо яна Рэмсдейл лондонликларни қутқариб қолди.  

Учрашув режиссерининг фикрига кўра, мураббийларнинг жанжалига Мане ва Томиясу ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган.

32-дақиқа. Ана бўлмасам! Майдондагилар қолиб, мураббийлар муросасиз курашга киришиб кетишди. Майкл Оливер ҳар икки қахрамонга сариқ карточка кўрсатди. 

31-дақиқа. ГОООООЛ! Лекин Смит-Роу тўпни ошираётган паллада Обамеянг ўйиндан ташқари ҳолатда эди.  

29-дақиқа. Хавфли вазият! Кетма-кет зарбалардан кейин Рэмсдейл жамоасини қутқариб қолди.  

27-дақиқа. Алекс Окслейднинг зарбасидан кейин тўп Таварешга тегиб майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси. 

26-дақиқа. Ван Дейк марказга яқин ҳудудда Сакага нисбатан қоидани бузди.   

25-дақиқа. "Ливерпуль" ўнг қанотидан рақиб жарима майдонига кириб борди ва Сака хавфни бартараф этиш мақсадида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин эса ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.     

22-дақиқа. "Энфильд" ўз севимлиларини олдинга ундамоқда.  

20-дақиқа. Эмиль Смит-Роу тўпни йўқотди ва "Ливерпуль" қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Ўз навбатида ён ҳакам Салахда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

19-дақиқа. "Арсенал" прессинг ёрдамида тўпни олиб қўйди ва ўз ҳужуми учун имкон изламоқда.  

17-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли кўриниш олди ва Томиясунинг узатмасидан кейин Сака эркин зарба беришига Окслейд йўл қўймади. Акс ҳолда Алиссон жамоасига ёрдам бера олармиди ёки йўқ, аниқ эмас.   

15-дақиқа. Ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Ляказетт Манега нисбатан қоидани бузди деб топилди. Франциялик футболчи бу қарордан норози. Стандарт вазиятдан Клопп шогирдлари наф чиқара олишмади.    

13-дақиқа. Мане одатдагидек фаол ва бу сафар Томиясу қоида бузишга мажбур бўлди.

12-дақиқа. "Ливерпуль"нинг навбатдаги уриниши омадсиз чиқди.  

10-дақиқа. Томиясу қанотида Манега ўзини алдашга имкон қолдирмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.   

7-дақиқа. Букайо Саканинг фаоллиги натижасида "Арсенал" рақиб жарима майдонига ёриб кирди, лекин Ляказеттнинг охирги узатмасига аниқлик етишмади.  

5-дақиқа. Садио Мане тўпни олдиргач, рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.  

4-дақиқа. Ўйиндаги биринчи зарбани Салах амалга оширди, лекин унинг уриниши бироз ноаниқ чиқди. 

3-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

Марказда тўпни олиб қўйган "тўпчилар" ҳужумга ўтишга уриниб кўришди, аммо Обамеянгнинг узатмасини Матип илиб кетди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Окслейд-Чемберлейн бошлаб берди. 

Стадион узра мухлислар ижросидаги ажиб бир қўшиқ куйланмоқда.  

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Ливерпуль – Арсенал
22.30, «Энфилд»

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Чемберлен, Фабиньо, Алькантара, Салоҳ, Мане, Жота

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Уайт, Габриэл, Тавареш, Сака, Парти, Локонга, Смит-Роу, Ляказетт, Обамеянг

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+7   
20 ноя 23:57:08
Obidjon Avezov
Arsenalni darvozabonini oldida shlyapamni yechaman
+4   
21 ноя 00:24:30
Lazizbek Islomov
Liverpulchilarni tabriklayman.O'yinda ofsayddan boshqa hammasini yutdi.Arteta Klopga sakradiyu telpakchaday qilib chi*di
+4   
21 ноя 00:13:34
Dolphmann
Mayli sabr qilamiz.Mane va Salah uchun xursandman.Yaxshilikka bo'lsin
+3   
21 ноя 02:30:44
ArsaBarsa
Bir narsani hisobga olish kerakda. Liverpul bilan Arsenalni tarkibida katta farq borda. 70 mlnlik himoyachilari yo'qda. Shakllangan jamoa bilan shakllanyotgan jamolar o'ynayaptida
+3   
21 ноя 00:43:19
Ali Aliyev
Ливерпуль шу юришда давом этса АПЛ да 100 та гол уриши мумкин хозиргача 35-та гол урди бу энг зур натижа жамоадаги 6-та хужумчини хаммаси АПЛда гол урди Салах 11,Мане 7, Жота 5, Фирмино 4 , Ориги 1, Минамино 1
+3   
21 ноя 00:14:07
Shakal
Arsenal bugun 1 ta ramsdeylni ózini óynatsa ham bólarkan qolganlarni ovora qilmasdan Lekin Ramsdeylni respect
+3   
21 ноя 00:13:37
NᴇʏᴍᴀR JᴜɴɪᴏR
Arteta vapshe fizichiskiy ishlamagan igrokla bilan dolbayop
+3   
20 ноя 23:57:18
Lazizbek Islomov
Man Arsenal o'yinlarini Anri Bergkamp Pires Vieralani davridan beri ko'raman.Vengerdan keyin jamoa o'z murabbiyini topa olmayabdi.Artetani maqtaydiganlar 5-6 ta ketma-ket g'alabalaridan eyforiyaga berilib ketishdi.Vaqtida Emery ham 2.5 oy g'alabali seriya qilgan.Yakunda nima bo'lganini hamma biladi.Murabbiyni imzosi mana shunday o'yinlada bilinadi.
+3   
20 ноя 23:26:26
NᴇʏᴍᴀR JᴜɴɪᴏR
Liverpulda baribir klass sezilyapti
+2   
21 ноя 00:37:27
Ливерпул /1/
Даврон Файзиев айтканидай Клоппка ҳам сакрайсанми.
Сани устозингни сочини тўкиб ташлаган Клопп тоғанг бўлади.
Ҳа майли ёшлик қилди деб қабул қиламиз.
+2   
21 ноя 00:36:43
MAN SITIY
Ха ливерпул ва челсига бас келиш кийн булиб колди булар ритмни ушлаб олди
+2   
21 ноя 00:32:32
Tigr
Бугун Англия майдонларида МЮ ва Арсеналнинг суяклари сочилиб кетди!
+2   
21 ноя 00:26:49
Ali Aliyev
Ливерпуль хар дойимгидек 4-5 та уриб ташлади Арсенални 3-0 булишини тахмин қигандим ортиғи билан бажаршди йигитлар
+2   
21 ноя 00:23:36
MAN SITIY
Даврон файзиевдак инсонлар купайсин олий жаноб инсон шарх учун рахмат умриз узок булсин бола чака хузурини куринг брат
+2   
21 ноя 00:13:58
Lazizbek Islomov
Boyagi janjaldan keyin Klop Artetani har qanaqasiga og'zini yopib tashadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика