АПЛ клублари FA таклифига қарши

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2018, 14:27
Англия Премьер-лигаси клублари Англия футбол федерациясининг легионерлар борасида берган таклифига қарши чиқишмоқда.

Олдинроқ, FA клубларга қайдномага кўпи билан 12 нафар легионер киритиш таклифи билан хат юборган эди. Ҳозирги кунда Англия чемпионати клублари учрашув қайдномасига 17 нафар легионерни қўшиши мумкин. Бироқ бу клубларга ёқмади.

"Тизим ишлаяпти, нега уни ўзгартириш керак? Бу мавзуни кенгроқ ўрганиб, барча ҳолатларни ҳисобга олишимиз керак" - дейди "Вест Хэм" эгаси Дэвид Голд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›