

Аввалроқ Премьер-лигада 39-тур пайдо бўлиши мумкинлиги, лига ўйинлари бошқа мамлакатларда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бир қатор етакчи клублар маркетинг ва трансляциядан янги даромад олиш имкониятига эга бўлган бу ғояни қўллаб-қувватлашини билдирган бўлса-да, уни ФИФА, мухлислар ва аксарият менежерлар қоралашди.
Бунинг ўрнига клублар мавсум олдидан ўйинларни янада рақобатбардош қилишни ва ёзги турнирларни чет элда ўтказишни хоҳлашмоқда.



