АПЛ доирасидаги "Ливерпуль" - "Лидс" ва "Вулверхэмптон" - "Уотфорд" ўйинлари кўчирилди

Alisher
23 дек 2021, 18:09
АПЛда чемпионат доирасидаги яна иккита ўйин кўчирилди.

26 декабрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган 19-тур доирасидаги "Ливерпуль" - "Лидс" ва "Вулверхэмптон" - "Уотфорд" ўйинлари кечиктирилди.

Биринчи ўрин "Лидс"даги коронавирус ўчоғи сабаб, иккинчиси эса "Уотфорд"даги касалланишлар сабаб кўчирилди.

Олинроқ, 18-тур доирасидаги 10та ўйиндан 6таси кўчирилганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com