АПЛ давом этмаса, келаси мавсум чемпионатда 22 жамоа қатнашади

Eldor Akmurzayev
14 мар 2020, 20:20
Бу ҳақда The Telegraph хабар қилади.

Манбага кўра, агар коронавирус туфайли мусобақанинг жорий мавсуми давом этмайдиган бўлса, Премьер-лига иштирокчиларининг кўп қисми “Ливерпуль”нинг чемпионлигига қаршилик билдирмаслигини маълум қилишган.

Шундай бўлса, у ҳолда чемпионатни ҳеч қайси клуб тарк этмайди ва 2020/21 йилги мавсум жамоалар сони 22тага етказилади. Қўшимча 2 ўринга Чемпионшип етакчилари эга бўлишади. Ҳозирча бу квотага “Лидс” ҳамда “Вест Бромвич” даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати 4 апрелда давом эттирилиши кутилмоқда.  

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›