АПЛ. Бўлажак баҳслар бир дақиқалик сукут билан бошланади

Eldor Akmurzayev
11 июн 2020, 20:50
Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, Англия Премьер Лигасининг келаётган тур беллашувлари коронавирус туфайли вафот этган, касаллик билан курашаётган инсонлар ҳамда британиялик тиббиёт ходимлари шарафига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланади.

Аввалроқ, АПЛ 17 июнда рестарт олиши эълон қилинганди. Шу куни “Астон Вилла” – “Шеффилд Ю” ҳамда “Манчестер Сити” – “Арсенал” баҳслари бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports