UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида Сульшер ўзининг дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида Сульшер ўзининг дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди

"Тўпчилар" ўз майдонида "қизил иблислар"ни меҳмон қилди.

Арсенал

Гранит Джака - 12', Пьер-Эмерик Обамеянг - 69'

Премьер-лига . 30-тур

10/03/2019, 20:30

0
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Emirates Stadium, 60000 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
12'  Гранит Джака
12'  Александр Ляказетт
38'  Сократис Папастатопулос
69'  Пьер-Эмерик Обамеянг
77'  Месут Озил (Алекс Ивоби)
80'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Денис Суарес)
86'  Александр Ляказетт (Эдди Нкетиа)
90'  Сеад Колашинац
68'  Неманья Матич
71'  Диогу Дало (Антони Марсьяль)
76'  Поль Погба
80'  Неманья Матич (Мэйсон Гринвуд)

Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 

10 март, 21.30, «Эмирейтс»

Бош ҳакам: Жонатан Мосс

Қанот ҳакамлари: Симон Беннет, Марк Перри

4-ҳакам: Мартин Аткинсон

Голлар: 1:0 — 12 Жака, 2:0 — 69 Обамеянг.

Арсенал – Лено, Монреаль, Косьельни, Папастатопулос, Колашинац, Рэмзи, Мэйтленд-Найлз, Жака, Озил (Ивоби, 77), Обамеянг (Суарес, 80), Ляказетт (Нкетия, 86).

Захира: Чех, Мустафи, Элнени, Гендузи

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Смоллинг, Янг, Диогу Далот (Марсьял, 70), Фред, Матич (Гринвуд, 80) Погба, Линделеф, Рэшфорд, Лукаку.

Захира: Ромеро, Байи, Рохо, Перрейра, Мактоминай. 

Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (37), Матич (68), Погба (76).


            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                 ЯНГИЛАШ 

Учрашув якунланди — 2:0. Сульшер АПЛда МЮ билан дастлабки мағлубиятини "Эмирейтс" майдонида қабул қилиб олди. "Арсенал" тўртинчи ўринга қайтди >>> 30-ТУР

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. "'Эмирейтс"да ёмғир бошланиб кетди. Табиат ҳам МЮнинг мағлубиятига шундай реакция билдираётганмикин?

86. Ўзгариш. Ляказет жойини Нкетияга бўшатиб берди. 

82. МЮ АПЛда Сульшер келганидан сўнг бирор марта мағлубиятга учрамаган. 

80. Ўзгариш. Суарес ушрашувда иккинчи гол муаллифи Обамеянг ўрнини эгаллади. Матич ўрнига Гринвуд тушди.

77. Ўзгариш. Ивоби Ўзилни алмаштирди. Мухлислар Месутни олқишлаган ҳолда унинг ўйинидан мамнун бўлганликларини билдиришди. 

76. Погба. Жакага қарши қўпол ўйнади ва Мосс томонидан "мукофотланди".

75.  Алекс Ивоби майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

71. Ляказетт зарбаси бироз ноаниқ.

70. Ўзгариш. Далот ўрнига Марсьял майдонга тушди. 

69. Обамеянг зарба ва гооооооол! 2:0 ҳисобини йўққа чиқариш Сульшер шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ.

68. Пенальти! Фред Ляказеттни туртиб юборди. Оқибатда, ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

66. Лено яна ўзини кўрсатаяпти. Лукаку эса унга қийинчлик туғдирмоқда. Натижа эса 0 га тенг, ҳозирча.

65. Сульшер учрашувни диққат билан кузатиб турибди. Норвегиялик мутахассис Ромеро, Байи, Рохо, Перрейра, Мактоминай, Марсьял, Гринвуд каби футболчиларни майдонга тушириши мумкин.

61. Ўзилниг узатмасидан сўнг Обамеянг омадини синаб кўрди. Бу сафар ҳам манкунианликлар имкон қолдиришмади.

59. МЮда яхши имконият бўлиши мумкин. Погба, Фред ва Рашфорд жарима зарбасини беришга тайёрланмоқда. Рашфорднинг зарбаси бироз ноаниқ, Роналду услубида тўпга тегиниш эди.

57. Мэйтленд-Найлзга ҳам майдоннинг ўзида шифокорлар тез ёрдам кўрсатишмоқда. "Арсенал" захирасида Чех, Мустафи, Элнени, Ивоби, Суарес, Гендузи, Нкетия сингари футболчилар ўз навбатини кутиб ўтиришибди.

56. МЮ "Арсенал"га қарши сўнгги беш учрашувда кичик устунликка эга бўлиб турибди.

53. Погба ўзи билмаган ҳолда Рэмсига нисбатан жуда ёқимсиз ҳаракат қилди ва тезда узр сўради. 

52. Лондонликлар сардори Лоран Косьелнига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўрнидан турди ва ҳаммаси жойида эканлигини жамоадошларига билдирди. 

51. Лукакудан зарбаааа! Косьелни тўпга улгурмади. Лено ўз ишини қойилмақом бажарди.

50. Фред яхши ўйлади, яхши ўйнади. Бироқ, Рашфорд воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. 

48. Ляказетт МЮ жарима майдонида йиқилди. Пенальтига ўрин йўқ бўлган вазият. Мосс ҳам шундай фикрда.

47. Бренд Лено ўз ўрнини тарк этиб жуда хавфли, лекин тўғри танловни амалга оширди. 

46. Иккинчи бўлимни "Арсенал" бошлаб берди.

Биринчи тайм якунланди. Танаффус.

45. Лукаку, Рашфорд. Зарба! Гранит Жака тўпга ўзини қалқон қилди. Қонли бўлмаса ҳам, оғир жанг бўлмоқда. "Эмирейтс" ёнмоқда... Бу пайтда Жонатан Мосс 1-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди. Жака ва Рашфорд тўқнашувидан сўнг, иккала футболчи ҳам ўрнидан турди. МЮ футболчиси оқсоқланган ҳолда майдон четида ҳаракатланмоқда.

44. Обамеянг муносиб қўриқланмоқда. Габонлик ҳужумчига имконият беришмаяпти.

41. Чап қанотдан Рашфорд, кейинчалик ўнг қанотдан Далот юришни амалга оширди. Ушбу ўйинда МЮ биринчи бор бурчак тўпи тепади.

37. Сократис. Поль Погбага нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

36. Лукакуда ажойиб имконият! Лено ва ҳимоячилар бир амаллаб хавфли вазиятни бартараф этишди. Лукаку икки ҳимоячини ёриб чиққан ва зарба беришга улгурган вазият гувоҳига айландик.

36. Линделёф тўпни ҳавода турган паллада йўқотиб қўйди. Бироз саросима.

35. Ляказетт Обамеянгдан ноқулай ҳолатда тўпни қабул қилган ҳолда зарба берди. Ноаниқ.

34. Лукаку, Рашфорд ўйини ҳозирча чиқмаяпти. 

33. Жамоаларнинг АПЛдаги сўнгги 5 учрашуви

30. "Арсенал" бурчакка яқин жойда қўполлик ишлатди. Люк Шоу узатмаси Далотга бориб тушди, унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

29. "Арсенал" қарши ҳужум тактикаси бўйича ҳаракат қилмоқда.

28. Рашфорд ушлаб қолиндими? Сократисга тўп тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетдими? 

27. Тўп назорати "Арсенал" қўлида — 56:44(%)

24. Ляказеттнинг зарбасини Смоллинг қайтарди ва бурчак зарбаси амалга оширилади.

23. Бугунги ғалаба "Арсенал"ни ўзи учун қадрли бўлган 4-ўринга олиб чиқади. АПЛдаги вазият>>> 30-тур

Тўпурарлар:                                                                           

1. Пьер-Эмерик Обамеянг 16 гол        

2. Александр Льяказетт 12 гол             

3.  Ромелу Лукаку 12 гол      


19. Яхши зарба! Фреднинг мўлжали дарвоза устуни бўлиб чиқди.

16. Эшли Янг "қизил иблислар" жонига оро кирди. "Арсенал" штурм қилишда давом этмоқда. Тезкор гол Унаи Эмери шогирдларини рухлантириб юборди. 

12. ГООООООООЛ! Гапимизга тескари равишда Жака "Арсенал"ни олдинга олиб чиқди! 1:0. Сульшер жамоаси бу ҳолатда қандай йўл тутади? Ўйинни кузатишда давом этамиз. 

12. Мана шу учрашув Париждаги ўйинни эслатиб юбормоқда. ПСЖ каби "Арсенал" ҳам тажовузкор бошлади. Аммо, МЮ ақлли ва тактик кўрсатмаларга асосланган ўйин кўрсатмоқда. 

10. "Арсенал"да бурчак тўпи. Жакадан муваффақиятсиз узатма.

8. МЮ бугунги ўйинга ПСЖ билан учрашувга қараганда оптимал таркиб билан майдонга тушди.

2. "Арсенал"да яхши имконият! Ляказетт оёғи учи билан тўпга тегиб кетганида бўлди эди. Сал қолди.

1. Учрашув бошланди. Қани кетдик!


21:12 — Ассалому алайкум қадрли АПЛ мухлислари! Англия чемпионати 30-турининг марказий учрашувини кузатиб боришга таклиф этамиз. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. 

"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда умумий 53 марта тўқнаш келган. Уларнинг 13 тасида "канонирлар", 24 тасида манкунианликлар ғалаба қозонишган. 16 баҳсда дуранг қайд этилган.


Жамоа хабарлари

Бугунги учрашувни "Арсенал" сафида Лукас Торрейра, Эктор Бельерин (тизза), Роб Холдинг (тизза) ва Дани Уэлбек (тўпиқ) каби футболчилар жароҳат сабабли ўтказиб юборади.

МЮ таркибида Андер Эррера қатнаша олмайди. 


Жамоалар "Эмирейтс" стадионига етиб келишди. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика