UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Бавария" ҳам Дюмфрисга қизиқмоқда  0 14:15ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси   28 14:01Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда?  7 13:54"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Локателли учун курашади  2 13:30"Тоттенхэм" Корреа учун "Арсенал" билан курашади  3 13:08"Ювентус" Оспинага қизиқиш билдирмоқда  0 13:01"Металлург" билан ўйиндан олдин АГМКда йўқотиш  11 12:57Евро-2020. Бугун катта тўқнашув — "Немис машинаси" "танланганлар"га қарши! (превью)  11 12:43"Арсенал", "Атлетико", "Тоттенхэм" ва МЮ Андре Силва учун даъвогарлик қилмоқда  2 12:20"Интер" Хакимининг ўрнига Думфрис номзодини кўриб чиқмоқда. Ҳимоячи Еврода 2та гол урди  0 12:15Эшитдик-да! Эрен Дердийок "Пахтакор" сафида эмас  62 12:04"Евро-2020 кундалиги". Швеция — Словакия ҳамда "D" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида  0 11:48Англия Евро ва ЖЧда 17-бор 0:0 ўйнади - тарихда барчадан кўп  4 11:44"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Мағлуб бўлмаганлар тўқнашувида ғолиблик кимга насиб қилади?   33 11:25"Фиорентина" 23 миллион евролик трансферни амалга оширади  0

АПЛ. "Ман Сити" "Арсенал"ни енгиб, 2-ўриндаги "Лестер"дан 10 очко олдинга ўтиб олди Янгиликлар

АПЛ. "Ман Сити" "Арсенал"ни енгиб, 2-ўриндаги "Лестер"дан 10 очко олдинга ўтиб олди

Англия чемпионати 25-туридан ўрин олган қарама-қаршилик матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:1  

"Эмирейтс"

Гол: Стерлинг 2'

"Арсенал" – Лено, Тирни, Холдинг (Давид Луиз, 82), Мари, Бельерин, Эль-Ненни (Себальос, 86), Эдегор (Ляказетт, 74), Сака, Жака, Пепе (Смит-Роу, 74), Обамеянг.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, де Брюйне (Жезус, 63), Фернандиньо, Махрез, Гюндоган, Стерлинг, Бернарду Силва.

Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (52), Жака (53), Жоау Канселу (64), Бельерин (87). 

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Давид Луиз Диашга нисбатан қўполлик ишлатди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

89. Фернандиньо Ляказеттга нисбатан қоидани бузди. 

87. Жезусга нисбатан кескин ўйнаган Бельерин огоҳлантирилди. 

86. "Арсенал"да алмаштириш: Эль-Ненни ўрнига Себальос майдонга тушди. 

82. "Арсенал"да ўзгариш: Холдинг ўрнига Давид Луиз ўйинни давом эттиради. 

80. Уууухх!  Канселу яқин масофадан бутсасининг ташқи тарафи орқали даҳшатли зарба йўллади, сал ноаниқ. Бу ҳолатда "Арсенал"нинг омади келди.   

75. Канселу майдон марказида Жакадан зарба қабул қилиб олди, ҳакам қоида бузиш қайд этди.

74. "Арсенал"да 2 та алмаштириш: Эдегор ўрнига Ляказетт, Пепе ўрнига Смит-Роу тушди.

73. Зарба!  Эль-Ненни узоқ масофадан дарвозани нишонга олишгу уринди, ноаниқ. 

70. Мартин Эдегор стандартдан кутилганидек узатмани намойиш эта олмади, Эдерсон ўз дарвозасидан чиқиб келиб, тўпни эгаллаб олди.

66. Тирни тўпни ичкарига узатиб берди, Стоунз Обамеянгга "подкат" орқали қаршилик кўрсатди.  

64. Жоау Канселу Тирнига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

63. "Манчестер Сити"да ўзгариш: де Брюйне ўрнига Жезус туширилди. 

60. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 43% – 57%

56. Илкай Гюндоган жарима майдони чизиғидан дарвоза томон зарба йўллади, Бернд Ленодан қойилмақом сейв!  "Манчестер Сити" бурчак тўпига эга чиқди.

53. Жака Стерлингга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

52. Бернарду Силва тактик фолга қўл урди ва сариқ карточка олди. Жабрдийда – Сака.

48. Уууухх!  Зинченко чап қанотдан олдинга бориб, де Брюйнега пас берди, Кевиннинг қойилмақом тарзда чап оёқда берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.  

46. "Арсенал" иккинчи бўлимни бошлаб берди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Зарба!  Пепенинг ўткир бурчак томон йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

41. "Арсенал" ваниҳоят бурчак тўпига эга бўлди, "канонирлар" ҳам вазиятлар яратиш устида иш олиб боришмоқда. 

39. Диаш майдон марказида Обамеянгга ничбатан қўпол ўйнади, ҳакам футболчини аяди ва сариқ карточка кўрсатмади.

38. Бельерин қанот орқали тезлик олди ва ичкарига Эдегорга пас берди, у эса жамоадошини тушунмади ҳамда тўп томон интилмади.

37. Силва Махрезни оҳиста пас билан таъминлашни хоҳлади, бироқ тўпга биринчи бўлиб Лено етиб келди.

35. Эктор Бельериннинг пасидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришдилар.

33. Зинченко қанотдан узатмани амалга оширди, Стерлинг Тирни билан курашиб, бош билан зарба беришнинг уддасидан чиқмади.  

30. Киран Тирнидан зарба!  Эдерсон барчасини назорат остида ушлаб турибди. 

26.  "Сити"дан кучли босим. Бернарду Силва Лено дарвозаси олдида хавф юзага келтирди. 

25. Махрездан пас.  Узатма ёмон эмас, аммо унинг шериклари тўпги улгуришмади, мезбонлар ҳимоячилари ҳам ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф қилишди. 

21. Кевин де Брюйне олдинги чизиқда кескинликни юзага келтирмоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар сергак туришди ва тўпни қайтаришди. 

18. Сака ва Тирни ўзаро "девор" услубида комбинацияни амалга оширишди, якунда Саканинг зарбаси жамоадоши Обамеянгга тегиб қолди ва офсайд қайд қилинди.  

15. Кевин де Брюйне жуда кучли уўатмани кўрсатди. Тўпни Илкай Гюндоган қабул қила олмади, "Арсенал" посбони Лено тўпни ўйинга киритиб беради. 

11. "Шаҳарликлар" ўйинчилари ўзаро пас ўйнашмоқда. Бу бўйича жамоалар кўрчаткичи: 29% - 71%.  Қизиқ, "Арсенал"нинг ўйнаш нияти борми?  Кутамиз. 

8. Зарба!  Рияд Махрезнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. "Манчестер Сити" бурчак тўпи ишлаб олди.

4. Яна Махрез тўп билан, унинг де Брюйне томон узатмасини рақиблар пайқаб қолишди.

2. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Раҳим Стерлинг ҳисобни очди – 0:1!   Махрез қанотда фаоллик кўрчатиб, тўпни ичкарига қулай қилиб етказиб берди, Стерлинг эса Ленога ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда бош билан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

1. Ўйин бошланди! 

- Баҳс Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 25-турида "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 чоат ичида сиз билан биргалкида кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика