UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  0 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  1 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  32 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0

“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди Янгиликлар

“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди

Теглар :  ФутзалAPEX Insurance
APEX INSURANCE 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ ўнинчи Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлганини фахр билан маълум қилади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон FIFA Жаҳон чемпионатини қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди. Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу Жаҳон чемпионати мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.

APEX INSURANCE чемпионат ташкилотчиларининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигини ҳам суғурталади, ушбу суғурта  кутилмаган вазиятлар натижасида иштирокчиларнинг ҳамда мухлисларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаб беришни назарда тутади. Суғурта мусобақанинг барча босқичларида, ҳар бир мезбонлик қилувчи шаҳарларда амал қилади, бу эса ушбу улкан спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ва муваффақиятли тарзда ўтказилишини таъминлайди.

Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.

“Ижтимоий масъул бизнес сифатида бундай нуфузли спорт тадбирини ташкил этишда, ушбу спорт турининг халқаро бошқарув органи - FIFA билан ҳамкор бўлиш ва бу орқали спортчиларимизнинг жаҳон майдонларидаги ғалабаларини қўллаб- қувватлаш биз учун беқиёс шарафдир. Бу ўз навбатида, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва иқтидорли ёш футболчилар салоҳиятини кашф қилиш ҳамда фаолиятини рағбатлантиришга бўлган интилишимизни ҳам яққол намоён этади”, - дея таъкидлади Бошқарув Раиси Жахонгир Юнусов. 


Реклама 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика