Антуан Гризманн Франция термаси сафидаги голлар сони бўйича Зидандан ўзиб кетди

8 окт 2020, 09:08
Гризманн Франция терма жамоаси сафида Украинага қарши ўртоқлик ўйинида (7:1) ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Бу Антуан Гризманн учун миллий терма жамоа сафидаги 32-гол бўлди. Натижада ҳужумчи терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Зинедин Зиданни ортда қолдирган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди. Қайд этиш жоиз, Зидан ҳисобида 31 та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta