

"Гуруҳимиз қизиқарли ва қийин. Биз буни "Славия" билан ўйинда тушуниб етдик. Агар сизнинг олдингизга қўйган катта мақсад бўлса ва имкон қадар узоқроққа боришни истасангиз, ҳар қандай стадионда очко жамғариш керак бўлади.
"Барселона"га қарши ўйнаш қийин – бу жаҳоннинг энг кучли жамоларидан бири ва Чемпионлар лигаси ғолиблигига давогар. Лекин, кераклигича ҳурматни сақлаган ҳолда ўз футболимизни намойиш этишни хоҳлаймиз. Бизга бу жамоага қарши учрашувда мотивация керак бўлмайди, сабаби "Барса" номининг ўзи етади", – дейди Конте.




