Антони бугун "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолайди
29 авг 2022 02:19
Янгиликлар
Антони бугун "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолайди
"Аякс" вингери Антони фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради.
Клублар 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери борасида келишиб олдилар. Душанба куни бразилиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2027 йилгача шартнома имзолайди.
Шартнома 100 миллион еврога баҳоланган. Аввалроқ бу суммага турли бонуслар киритилгани хабар қилинганди.
Мавсум оралиғида "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг ва ҳимоячи Лисандро Мартинес ҳам "Манчестер Юнайтед" лагерига кўчиб ўтганди.
Антони охирги марта 14 август куни майдонга тушди. Нидерландия чемпионатининг жорий мавсумидаги 2 та ўйинда унинг ҳисобида 1 та гол ва 2 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар