Интернет тармоғида Англия терма жамоасининг Евро-2016 учун тайёрланган формаси тарқалди.
Унга кўра терма жамоанинг захира формаси қизил, асосий формаси оқ рангда бўлади. Эслатиб ўтамиз, Англия Франциядаги Европа чемпионатининг "B" гуруҳида Россия, Словакия ва Уэльс билан кураш олиб боради.