Англия терма жамоаси Евро-2016дан олдин Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Aslanov Jasurbek
4 мар 2016, 17:43
Англия терма жамоаси Евро-2016дан олдин 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Англия 2007 йилдан сўнг илк маротаба "Уэмбли"дан ташқарида икки учрашув ўтказади. Бу ўйинларда Рой Хожсон шогирдлари Евро-2016га тайёргарлик кўришади. Инглизларнинг ўртоқлик баҳсларидаги рақиблари Туркия, Австралия ва Португалия бўлади.

Англия терма жамоаси Туркияни "Этихад - Сити оф Манчестер" стадионида қабул қилади, Австралияни эса Сандерлендда. Сўнгги учрашув "Лондон"даги "Уэмбли"да бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›