

Кубокнинг амалдаги эгаси 5-дивизион ёки ундан пастроқ лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этиши сўнгги марта 1909 йилда бўлганди.
"Маклисфилд" лига даражаси ва ўринларни ҳисобга олса, "Пэлас"дан 117 поғона пастда жойлашган. Ўйиндан кейин жамоа ғалабани мухлислар билан нишонлади.

"Кристал Пэлас" кетма-кет 9 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти - 6 мағлубият, 3 дуранг.



