UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57BREAKING: “Женоа” клуби Championat.asia'даги хабарни тасдиқлади  30 19:55Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш"  0 19:52Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бекободга бир очко учун келгандик. Диёр Мирзабоевнинг муаммосидан хабарим йўқ"  6 19:40Тарихда илк бор Германия Суперкубогини аёл ҳакам бошқаради  5 19:39Андрей Шипилов: "Бугун қўрқоқларча ўйнадик. Мавсумдаги энг ёмон ўйинни кўрсатдик"  7 19:32Ҳокимлар ўзгаришидан кейин водий дербиси қайта туғиладими?  11 19:25"Металлург" - "Андижон" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  2 19:20“Ростов” Ўзбекистонда туғилган футболчи билан келишиб олди  13 19:00Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимовнинг дастхати туширилган оригинал футбол тўпини ютиб олишни истайсизми?  10 18:53Coca Cola Суперлига. "Андижон" Бекободдан дуранг билан қайтди  51 18:50Карикатура: Фатининг устози ва Родриго-Винисиуснинг устози  7 18:28Алонсо Лэмпард билан келишмовчилиги сабаб "Челси"дан кетиши мумкин. Ҳимоячига "Ювентус" ва "Интер" қизиқмоқда  7 18:25Эшитдик-да! Элдор Шомуродов эртага "Женоа" билан шартнома тузади  89 18:12Про лига. "Шўртан" "Зомин"ни шармандали ҳисобда мағлуб этди, Холтўраевдан пента-трик!   20 18:05Азар мушакларини шикастлаб олди. У 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин  14

Англия кубоги. Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни финалга олиб чиқди Янгиликлар

Англия кубоги. Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни финалга олиб чиқди

Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бордингиз.


Арсенал – Манчестер Сити 2:0 

«Уэмбли»

Голлар: 1:0 – 19 Обамеянг, 2:0 – 71 Обамеянг.

Арсенал – Мартинес, Бельерин, Мустафи (Холдинг, 87), Давид Луис, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Колашинац, 88), Жака, Пепе (Уиллок, 72), Тирни, Ляказетт (Торрейра, 78), Обамеянг.

Манчестер Сити – Эдерсон, Ляпорт, Уокер, Менди, Эрик Гарсия, Гюндоган (Родри Эрнандес, 66), Сильва (Фернандиньо, 87), Марез (Фоден, 66), де Брюйне, Стерлинг, Габриэл Жезус.


Ўйин тугади. Ажойиб ўйин учун жамоаларга раҳмат деймиз. "Арсенал" мухлисларига ғалаба ва финал муборак! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. "Шаҳарликлар" ҳужумга ўтмоқда, Мартинес фаоллик кўрсатди.

90+3. Ляпорт ўйин қоидасини бузган ҳолда Уиллокни йиқитди. 

90+2. "Арсенал" ҳужум ташкил этишнга уриняпти, ён чизиқдан тўп ўйинга киритилмоқда ва шу орқали вақтдан ҳум ютиляпти. 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди. 

90. Мэйтленд-Найлз майдон марказида де Брюйнедан тщпни олиб қўйди, аммо йиқитилди. 

88. "Арсенал"да алмаштириш: Себальос ўрнига Колашинац туширилди. 

87. "Манчестер Сити"да ўзгариш:  Д. Силва ўрнига Фернандиньо тушди. 

87. "Арсенал"да ўзгариш: Мустафи ўрнига Холдинг тушди. 

85. Ууух! Мустафи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, Стерлинг эса бутсаси билан уни оёғини босиб олди. Жуда-жуда қўпол ўйин. Мустафига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

83. Зарба! Ляпортнинг 19 метрдан қойилмақом зарбаси! Бир оз ноаниқ. 

82. Кевин де Брюйнедан ичкарига ажойиб узатма, бироқ жамоадоши бундан фойдалана олмади. 

78. "Арсенал"да ўзгариш: Ляказетт ўрнига Торрейра тушди. 

77. "Арсенал" қамалда қолди, лекин ҳимоячилар хавфни бартараф этишяпти. 

73. Стерлингнинг чамаси 7 метрдан йўллаган зарбаси Луис томонидан "блок" қилинди. Ҳа, Давид Луис хатолардан хулоса қилган кўринади. 

72. "Арсенал"да ўзгариш: Пепе ўрнига Уиллок туширилди. 

71. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Обамеянг бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди! 

69. Ўйин давом этади. Мартинес эркин зарба орқали ўйинни бошлаб берди. 

67. Кевин де Брюййненинг хавфли узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  ЎЙин тўхтатилди. Ўйинчилар озроқ тин олишади. 

66. "Манчестер Сити"да 2 та ўзгариш: Гюндоган ўрнига Родри, Марез ўрнига Фоден тушди.

64. Пенальти йўқ. Бурчак тўпи ўйинга киритилди, тўп Мартинесга етиб келди.  

63. Мустафи Стерлингни йиқитган бўлиши мумкин. Пенальти бор-йўқлиги ВАРда текширилмоқда. 

61. Зарба! Кевин де Брюйненинг жаримадан йўллаган жуда хавфли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

60. Жезусга нисбатан қўполлик ишлатилди - Луис айбдор.  

58. Пеп ўзгаришлар ҳақида ўйлаши керак. Агар ҳужум ҳақида гап борса, унда фақат Бернарду ва Фоден варианти бор холос.

57. "Шаҳарликлар"дан тўхтовсиз ҳужум. Ва ниҳоят Бельерин Мендидан тўпни олиб қўйишга эришди.

54. Зарба! Марезнинг чап оёғида ерлатиб тепган тўпини Мартинес тезкор реакцияси эвазига ушлаб олди. Қойил! 

53. Мэйтленд-Найлз Уокерни ажойиб тарзда алдаб ўтди, аммо узатма анча ноаниқ чиқди. 

51. Зарбалар бўйича 7:3 ҳисобида "Сити" олдинда, аммо зарба аниқлиги бўйича "тўпчилар" олдинда боришмоқда - 3:0!

50. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 36% - 64%  

49. Ууууух! де Брюйненинг ерлатиб берган пасидан кейин Стерлинг зарба йўллади, ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлимдан суратлар

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Уухх! де Брюйненинг зарбаси анча кучсиз чиқиб қолдиб лекин зўр ўйланганди. 

44. Мезбонларнинг ҳужуми Мэйтленд-Найлзнинг ноаниқ паси билан ўз ниҳоясига етди, тўп Эдерсонда. 

41. Зарба! Себальос бурчакдан тўпни оширди, Мустафининг бош билан берган зарбасидан сўнг,  Эдерсон сейв кўрсатди. 

40. Бельериннинг олдиндан ўйланган ажойиб узатмасини Уокер ўз вақтида бартараф этди. 

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 50% - 50%.  Ҳа, устоз-шогирд кураши давом этади. 

37. Ўзига хос финти орқали рақибини алдаб ўтган Себальос Жезус томонидан қўпол тарзда йиқитилди. 

36. "Арсенал" ҳужумда турли комбинацияларни амалга оширмоқда.  

34. "Арсенал" яхши ҳужум уюштирди. Пепенинг Ляказетт томон йўналтирилган узатмасини Эдерсон ўз вақтида пайқади. 

33. Тезкорлик билан ҳужумга интилаётган Ляказетт майдон марказида де Брюйне томонидан йиқитилди.

30. Эдерсон хатога йўл қўйди, аммо "Арсенал" ҳужумчилари бундан унумли фойдалана билишмади, ҳатто зарба берилмади... 

29. Кевин де Брюйненинг зарбаси!  Кучли зарба йўлига Жака тўғаноқ бўлди.  

26. Давом этамиз. Мартинес эркин зарба орқали тўпни ўйинга киритди, тўп Луисда ва у Пепега пас берди, Пепе эса йиқитилди.  

25. Ўйинда "пауза". Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

22. Кевин де Брюйне қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлди, тезлик олганди, аммо паси ноаниқ чиқди.  

20. Бу Обамеянгнинг карантиндан кейинги 4-голи бўлди.

19. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Пепенинг узатмасидан кейин Обамеянг ҳичобни очди - 1:0! 

16. Зарба! Луис ўзининг паси билан Обамеянгни бирга-бир ҳолатга олиб чиқди. Обамеянгдан тўғри Эдерсоннинг ўзи томон зарба. 

15. Шу пайтгача фақат "Сити" тўп билан муомилани йўлга қўйди. Ҳозирча "Арсенал" тўпга эгалик қилишга унчалик ошиқмаяпти. 

13. Ляказетт гол урди, аммо ундан олдинроқ офсайд қайд этилганди.

12. Марездан узатма, аммо тўғри Луиснинг боши томон... 

11. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 17% - 83%

9. Мустафининг қўпол хатоси "Арсенал"га қимматга тушиши мумкин эди, Мтерлинг ундан тўпни олиб қўйди, лекин кейинчалик вазият қўлдан чиқди. 

8. Марез қанот орқали "Сити"нинг ҳужумини бошлади, аммо бурчак тўпи билан чекланишди.  

6. "Сити" дастлабки дақиқаларданоқ тўп билан ўйинни назорат қиляпти. "Арсенал" эса назоратни меҳмонларга берган ҳолда тезкорлик билан ҳимоядан ҳужумга интилмоқда. 

4. "Манчестер Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди, номинал мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлдилар, аммо муваффақиятсиз. 

3. Уууух! Себальос майдон марказида тўпни йўқотди. Стерлингнинг даҳшатли пасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишга улгуришди. 

2. "Манчестер Сити" ўйинни бошлаб берди ва тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бизни олдинда ажойиб тўқнашув кутяпти!

Артета шогирдлари чигил ёзди машғулотларда

Таркиблар эълон қилинди

- Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англия кубоги ярим финалидан жой олган "Арсенал" - Манчестер Сити" тўқнашуви бўлиб ўтади. "Уэмбли"даги ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+9   
19 июл 01:45:26
FK DAVR
"Arsenal", "Manchester Yunayted", "Liverpul" klublari o'yinini tahmin qilib bo'lmaydi. Eng kuchsiz paytlaridayam istalgan klubni yuta oladi ular. Bunday klublar xurmatga loyiq.
+4   
19 июл 01:38:44
YOQUB 007
Aboumeyong Gap Yuq Super Hujumchi Omat Arsenalga Nasib bulsa Kubikni oladi
+4   
19 июл 01:24:27
Amirjaan Azimov
FK DAVR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
tahminda Arsenalga 0 belgilaganlarga alangalik salomlar! Oxirigacha himoyadamiz yigitlar.:-)
0:6degan adminga Tashakkurnoma deb ayting quying
Tushunmadim Nimaga ishonib 0:6degan yo bu admin adashib Ca ga kelib qolganmi a
+4   
19 июл 01:20:43
Davronov_23
Davay bos gazini Arsenal. Kecha paydo bo'lgan bu City. Sen esa tarixing boy va gigant klubsan.
+4   
19 июл 01:16:05
kasimovich
Фолбинлар: Нодирхўжа, Камолиддин, Фахриддин фолларим аниқ эмас экан! Клентсиз қолдиларинг!
+4   
19 июл 00:00:29
FK DAVR
CAda "Arsenal" muhlislari ko'pchilik. Bu borada bemalol 4likka kirsak kerak.
+3   
19 июл 04:34:15
⚽⚽ Nuriddin ⚽⚽
Realga ham shu xisobda yutqissa haxshi bulardi MAN SITI
+3   
19 июл 01:47:47
Tohirjon_ars
Arsenal muhlislarini g'alaba va final bilan tabriklayman
+3   
19 июл 00:15:16
FK DAVR
To'pni Sitiga beringlar ular o'ynayversin, sizlar gol urib tursanglar bo'ldi.
+3   
19 июл 00:11:23
FK DAVR
tahminda Arsenalga 0 belgilaganlarga alangalik salomlar! Oxirigacha himoyadamiz yigitlar.:-)
+2   
19 июл 10:08:35
Shavkat shakirovich
Artetaga rahmat.Kuchli futbolchilar bilan kuchli taktikani qo'llab yutdi.Muhimi chiroyli futbol ko'rsatildi.
+2   
19 июл 02:18:07
FK DAVR
Bugungi o'yinni sharhlab borgan Sherzod Nurmatovga tashakkur, sog' bo'ling!
+2   
19 июл 02:01:34
BakhtiyaroFF
Барча табриклаган бошка жамоа мухлисларига рахмат этиб коламан!Шунингдек Канонирлани хакикий мухлисларига хам галаба муборак.Шунча гапларга,маглубият-у дуррангларга чидадик.Насиб болса Арсенал кайтмокда,кайтганда хам 4 кун ичида хозирда 2 та АПЛ тугул дунёнинг энг кучли клубларини маглуб этиб кайтмокда. галабали ойинлар давомий болсин
+2   
19 июл 01:56:19
Manchester 94
Final myu arsenal o‘yini bo‘sa zo‘r bo‘lardi cllasiko qaytarmidi
+2   
19 июл 01:52:34
Marko9
Артетага қойл устозин енгди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика