UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  20 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  1 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Андрей Шипилов: “Металлург” ЎФА ва ПФЛ талабларини доимо бажариб келган ва шундай бўлиб қолади” Янгиликлар

Андрей Шипилов: “Металлург” ЎФА ва ПФЛ талабларини доимо бажариб келган ва шундай бўлиб қолади”

“Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов сўнгги пайтларда турли нашрларда клуб ва унинг позицияси ҳақида берилаётган материалларга ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг қайсидир сайтида "Металлург" бош мураббийи ЎФА ва ПФЛ талабини бажармаслигини айтди" деган сарлавҳали материал чиққан эди. Ушбу сарлавҳада Шипиловнинг фикрлари нотўғри талқин қилинган. Сарлавҳадаги сўзлар Шипилов айтган гапларга умуман мос тушмас эди. 


-    Андрей Сергеевич, кейинги пайтларда Сизнинг номингиздан “Металлург” футбол клуби ва унинг позицияси юзасидан айрим тушунарсиз материаллар чоп этиляпти. Гўёки, “Металлург” ЎФА ҳамда ПФЛнинг талабларини бажаришдан бош тортаётганмиш?
-    Бу бўлмаган гап. Биз Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси олиб бораётган ислоҳотлар, ўзгаришларга асло қарши эмасмиз. Аксинча, янгиланиш йўлидаги ҳар қандай ижобий ҳаракат ва қарорларни қўллаб қувватлаймиз. Мен оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистларни ҳурмат қиламан. Аммо саволларига қайтарган жавобларимизни ўз мақсадлари йўлида бошқача талқин этишлари, бизни юқори ташкилотларимизга ёмон кўрсатиб қўйишларига қатъиян қаршиман. Мамлакат миллий чемпионати – Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми арафасида клубнинг янги мавсум арафасидаги мақсад ва вазифалари ҳақидаги саволларга жавоб бериб, юксак натижаларга эришиш учун жуда кўп, тинимсиз меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаганман. Натижа йўлида майдонга тушишга энг муносиб, тайёр ўйинчилар хизматидан фойдаланишимни айтганман. Ҳатто терма жамоага номзод ўйинчига ҳам талаб бир хил қўйилишини билдирганман. Ўйин куни ҳолати ҳам жисмонан, ҳам руҳан мураббийлар штабини қаноатлантирган футболчини майдонга туширамиз, деганман. Хўш, бунинг нимаси ЎФА ёки ПФЛ талабини бажармаслик экан? Менга қолса 1997 йил эмас, ундан кичик, 1999, 2000, 2001 йилда туғилган футболчи бўлмайдими, уларни ҳам майдонга туширишга тайёрман, агар ижобий натижага эришишимизга ёрдам бера олишса. Қани бу ерда юқори футбол ташкилотига бўйсунмаслик?



-    Ўзи “Металлург”да Регламент талаблари бўйича муаммолар йўқми?
-    Мақтанишга йўймангу, Осиё чемпионлар лигасида Ватанимиз шарафини ҳимоя этаётган жамоалардан ташқари “Металлург” биринчилардан бўлиб 2019 йилги мавсум учун буюртма топширди. Агар клуб олдида муаммолар бўлганида ёки “Металлург” ЎФА ва ПФЛ Регламенти талаблари бажармаганида жамоа ўйинчилари рўйхатдан ўтказилмаган бўларди. Айни пайтда янги мавсум учун чиқарилган Регламент бўйича кўз тегмасин барча талабларни баҳоли қудрат адо этиб келаяпмиз. Ўтган мавсумлар учун футболчилар, мураббийлар олдида қарздорлик йўқ. Стадион янги мавсум ўйинларини қабул қилишга деярли тайёр. Марказий стадионимизда сўнгги пардозлар ишлари олиб борилаяпти. Футбол майдонини суғориш тизими бутунлай янгиланди, дренаж ҳолати қайта кўриб чиқилди. Трибунадаги синган, яроқсиз ҳолатга келиб қолган барча ўриндиқлар янгиланди. Ёритгич тизимимизда ҳам муаммолар йўқ. Ўтган мавсумда прожектор чироқлари Филипс компанияси ускуналари билан жиҳозлангач, ёритиш тизимидаги камчиликлар бартараф этилганди. Янги мавсум арафасида шунчаки уларнинг настройкаси қайта кўздан кечириб чиқилмоқда. Трансформаторимизнинг электр мурувватлари кучлиларига ўзгартирилди. Трансляция жараёни учун ижодий ходимларга бу йил қўшимча қулайликлар яратилди. Жумладан, тасвирчилар турадиган майдон (площадка) янгиланди. Тасвирчиларнинг турли об ҳаво шароитларида узлуксиз иш олиб боришларини таъминлаш учун площадкага махсус том барпо этилди. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, назоратчи, комиссар, ҳакамлар хоналари мавсум ўйинларига аллақачон шай. Биз сабрсизлик билан чемпионатнинг бошланишини кутаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, барча ишқибозларимизни стадионларга чорлаб қоламан. Келинг, жамоамизни қўллаб- қувватланг, бизнинг ўн иккинчи ўйинчимизга айланинг.

-    Суҳбатимиз якунида ОАВ вакилларига ҳам тилакларингиз бўлса...
-    Журналистларни ҳурмат қиламан. Улар бор, матбуот бор камчиликларимиздан воқиф бўлиб турамиз. Мен ҳар қандай танқидни эшитишга, таклифни ўрганишга тайёрман. Фақат битта мақсад – футболимизни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, ёш, баркамол авлодни тарбиялаш йўлида бирлашайлик. Зеро келажак ёшларимиз қўлида, улар мамлакатимиз довруғини оламга ёйишади. Юртимиз шон-шавкатини кўтаришади. Шу йўлда камарбаста барча инсонларга омад ва улкан зафарлар тилайман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика