
– Албатта, "Лацио" устидан қозонилган (4:0) ғалаба биз учун жуда муҳим. Бу яхши старт, аммо мавсум жуда оғир бўлади, – дейди президент Football Italia нашрига. – 100 йиллик тарих мобайнида "Ювентус" кетма-кет учта Италия чемпионлигига бир марта эришган, бу 30-йилларда содир бўлганди. Шу сабабли яна бир бор чемпион бўлишимиз учун янада кучлироқ ўйнашимиз керак. Биз Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб бўлмоқчимиз, тўғри Европада жуда кўп кучли клублар бор. Улардан бири "Реал" 2002 йилдан буён Чемпионлар лигасини юта олмаяпти. Бу совринга эга чиқиш жуда қийин бўлишини тўғри тушуниб турибмиз.