Андре Виллаш-Боаш: "Тўғриси, АПЛ олдингидек эмас"

18 янв 2014, 18:42
"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш яқин вақт орасида инглиз клублари билан ишламоқчи эмаслигини айтиб ўтди.
"Англияда иккита ажойиб клуб билан ишладим. Бундан яхшироқ натижага эришишим мумкин эди. Лекин бўлар иш бўлди. Тўғрисини айтсам, Англия чемпионати аввалгидек эмас ҳозир. Клубларга барқарорлик етишмаяпти. Раҳбарлар қисқа муддатда максимум натижа талаб қилишяпти. Муҳлисларга ҳам бу нарса таалуқли. Улар ҳаммасини дарҳол ютишингизни хоҳлашади. Агар нимадир ўхшамай қолса, дарҳол танқид қилишга ўтиб кетишади", дея унинг сўзларидан инглиз нашрлари иқтибос келтирмоқда.

Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›