Андре Виллаш-Боаш: «Ўйин бошида футболчиларим шокка тушишди»

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2013, 21:57
«Тоттенхэм» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш АПЛ 12-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан (0:6) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин боши бизга оғир бўлди. Учрашувдан олдинги тактикамизга қаттиқ зарба бўлди.

Биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятдан фойдалана олганимизда барчаси бошқача бўларди.

Ўйиннинг бу тақлид бошланишидан футболчиларим шокка тушиб қолишди ва концентрацияни йўқотишди. Рақибнинг ҳар бир ҳужуми гол билан тугайверди.

«Манчестер Сити» қойилмақом ўйнади. Бу баҳсни тезроқ унутиш керак, бундай ўйиндан уялишимиз керак», – дейди Виллаш-Боаш.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru