UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

"Андижон" назорат учрашувида "Нефтчи" ёшларига ютқазди Янгиликлар

"Андижон" назорат учрашувида "Нефтчи" ёшларига ютқазди

Аввал хабар берганимиздек “Андижон” бугун ўз майдонида “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
“Андижон” жамоасида кўрикдан ўтиш учун Сурхондан келган ҳимоячи Улуғбек Норқобилов ва ярим ҳимоячи Тоҳир Маҳмудов иккинчи бўлим ўрталарида майдонга тушишди. Бу футболчилардан ташқари бошқа янги футболчиларни учратмадик. Таркибга қайтиб келган Асқар Жадигеров эса захирада қолдирилди. Гарчи сафарда тўп сурганликларига қарамай “Нефтчи” ёшлар жамоаси футболчилари мазкур ўйинда рақибидан бироз устунликка эришди. Буни қайд этилган ҳисобдан ҳам билиб олиш мумкин. 

“Андижон” – “Нефтчи” (ёшлари) 1:3. Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.
Хакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Санжар Латипов.
Голлар: Баҳром Абдураҳимов - Музаффар Музаффаров, Отабек Ҳайдаров, Музаффар Музаффаров.
“Андижон”: Сергей Смородин, Раҳим Қодиров, Дилмурод Маҳмудов, Даврон Турсунов, Фурқат Ҳасанбоев, Бекзод Ғозиев, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев, Акмал Жўрабоев, Алишер Тўхтасинов,Баҳром Абдураҳимов.
“Андижон” таркибида захирадан тушганлар: Юрий Цой, Афзал Азизов, Тоҳир Маҳмудов, Улуғбек Норқобилов.

Айтиш лозимки, меҳмонлар сафида учрашувда дубл эришган футболчи Музаффаров айни пайтда “Пахтакор” жамоасини бошқараётган Мурод Исмоиловнинг ўғлидир.

“Андижон” энди режага кўра, 31 июль куни ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика