UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  9 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  43 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2

"Андижон" эртадан йиғинни бошлайди Янгиликлар

"Андижон" эртадан йиғинни бошлайди

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрдан “Андижон” клуби қароргоҳида “қизғин ҳаёт” бошланади. Чунки шу кундан жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
18 декабрь куни мураббийлар ва футболчилар клуб базасига тўпланиб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғинда мураббийлар асосий эътиборни тикланиш машғулотларига қаратишади. Машғулотлар ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг суниъй қопламали майдонида олиб борилади. Қолаверса, шу кундан таркибдаги ўзгаришлар ҳам маълум бўлади. Таркибни кучайтириш ва барча чизиқларда рақобатни ошириш учун айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу йил ижарага олинган ўйинчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишган. Бош мураббий Азамат Абдураимов ўз интервьюсида Сергей Смородин, Сардор Соибов ва Ғиёс Комилов каби футболчиларни жамоада олиб қолишни айтиб ўтган. Таркибга кимлар қўшилиши ва жамоани қайси футболчилар тарк этиши йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади.

“Андижон”нинг дастлабки йиғини 30 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин чоғида назорат ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика