UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  0 12:28"Бавария" ва "Интер" Германия терма жамоаси вингерига даъвогарлик қилмоқда  0 11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  7 10:28"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи  1 09:42"Арсенал" МЮнинг асосий футболчиларидан бирини текинга қўлга киритиши мумкин  3 09:16"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди  7 08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  4 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  10 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  9 07:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3  6 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  63 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2

"Андижон" дастлабки йиғинни якунади Янгиликлар

"Андижон" дастлабки йиғинни якунади

"Андижон" ҳам дастлабки йиғинни тугатиб, қисқа муддатли таътилга чиқди.
Энди жамоа аъзолари 3 январь куни яна клуб қароргоҳида йиғилади. Бу ерда мазкур йиғин 15 январгача давом этиши режалаштирилган. Шундан сўнг Тошкентга борилади. Бургутлар феврал ойида ташкил этиладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишни мақсад қилган.

Жамоа сафидаги ўзгаришлар ҳам айнан тайёргарликнинг иккинчи қисмидан бошланади. Бу йил жамоа сафида ҳаракат қилган Юрий Цой, Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Икром Ибрагимов, Фурқат Ҳасанбоев, Акрам Комилов, Андрей Сидоров каби ўйинчилар жамоанинг декабрь ойида ташкиллаштирилган йиғинида иштирок этмади. Айтишларича клуб бу футболчилар билан ҳамкорликни тўхтатган.

"Андижон" учун бегона бўлмаган Шуҳрат Мирхолдиршаев келаси йил бургутлар сафида ҳаракат қиладиган бўлди. Тажрибали футболчи 15 январдан жамоа ихтиёрига етиб келиши айтилмоқда.

Шунингдек бу йил жамоада ўйнаган Сергей Смородин, Ғиёс Комилов ва Сардор Соибовнинг яна клубда қолиши аниқ бўлган.

Бундан ташқари жамоа раҳбарияти яна бир қатор футболчилар билан музокара олиб бораётган бўлса ажаб эмас. Хориждан келиши таҳмин қилинаётган легионерлар катта эхтимол билан литвалик  футболчилардир. Маълумотларга кўра улардан бири марказий ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужум чизиғида тўп тепади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика