

"Андижон" клуби мураббийлар штабида янги мураббий иш бошлади.
Мураббийлар штабига жамоанинг собиқ футболчиси, андижонлик Анвар Абдуқодиров келиб қўшилди. Абдуқодиров футболчилик фаолиятини 1999 йилда "Андижон"да бошлаган ва 2003 йилга қадар тўп тепган. У 2004 йилдан 2007 йилгача Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Сўнгра 3 йил мобайнида "Машъал", "Қизилқум" ва "Шўртан" жамоаларида ўйнаган. 2011/2012 йилги мавсумда "Хоразм"да, 2013 йилда "Гулистон"да тўп тепиб, футболчилик фаолиятига якун ясаган.



