UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  7 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3

Андижонда ОФК дастури асосида барпо қилинган мини-футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Андижонда ОФК дастури асосида барпо қилинган мини-футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

2017 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган сунъий қопламали мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Италиянинг “Limonta Sport” компанияси ғолиб чиқди. Ушбу компания Андижон ва Қўқон шаҳрида мини-футбол майдонларининг қурилиш ишларини бошлаб юборгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун 26 август куни  Андижон шаҳрида янги мини-футбол майдончасининг   очилиш тадбири бўлиб ўтди.  Унда маҳаллий ҳокимият вакиллари, футбол фахрийлари ва ЎФА мутасаддилари иштирок этди.

Маросимда сўз олган вилоят ҳокимлиги котибият мудири Шавкатбек Нишонов, вилоят футбол ассоциациаси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримовлар ёш футболчиларни ажойиб ажойиб майдончаларнинг очилиши билан табрикладилар.

Футбол майдончаларида шу куннинг ўзида 2007-2008 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида “Мустақиллик Кубоги”  мусобақалари бошланди.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика