UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  46 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  27 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

«Андижон» назорат учрашувида ғалаба қозонди Янгиликлар

«Андижон» назорат учрашувида ғалаба қозонди

Ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда олиб бораётган «бургутлар» кеча навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафарги спарринг-рақиб «Бунёдкор» ёшлар жамоаси бўлди.

Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ Орифхўжа Абдухолиқов билан Алишер Абдувоҳидов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган холда, танаффусга «Андижон»ни ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади. Ёш «қалдирғочлар иккинчи таймда бунга битта гол билан жавоб қайтарди холос.

Шу тариқа «Андижон» пойтахтдаги навбатдаги ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви.
03/02/2018 йил
«Бунёдкор» (ёшлар) - «Андижон» 1:2.
«Андижон»: 
Алибек Туробов, Ислом Иномов, Сирож Ҳамроев, Артур Маматказин, Маъруф Зокиржонов, Усмонали Исмоналиев, Жаҳонгир Маҳсудов, Маъруф Муродов, Суннат Абдуллажонов, Алишер Абдувоҳидов, Орифхўжа Абдухолиқов.
Захира: Жавоҳир Қиличев, Хусан Олимжонов, Муҳиддин Худоёров, Миршоҳид Олимов, Бахтиёр Қосимов, Иброҳим Отахонов, Мақсуд Маҳмудов, Дилмурод Маҳмудов, Сирож Мелиев.

«Андижон» таркибига эътибор қаратсангиз, Алибек Туробовни кўриш мумкин. Ўтган йили Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси шарафини ҳимоя қилган иқтидорли дарвозабон айни дамда андижонликлар билан бирга.

Шунингдек ундан ташқари, «Машъал» билан хайрлашган ҳужумчи Кенжа Тўраев ҳам куни-кеча «бургутлар»нинг машғулотларига қўшилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика