UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3

"Андижон" барча анъаналарни янгилашда давом этади. "Локомотив" 16 йилдан сўнг Тошкентда таслим қилинди Янгиликлар

"Андижон" барча анъаналарни янгилашда давом этади. "Локомотив" 16 йилдан сўнг Тошкентда таслим қилинди

"Бургутлар"нинг парвози 5-турда ҳам давом этди.

Локомотив

Сардор Абдунабиев - 85'

Суперлига. 5-тур

04/04/2024, 19:15

2
:
1
Тугади

Андижон

Ислом Маматказин - 55', Шаҳром Самиев - 70'

45'
90'
54'  Иван Рогач
66'  Жасур Ҳакимов (Сардор Абдунабиев)
75'  Анзур Исмоилов (Иззат Абдуллаев)
85'  Сардор Абдунабиев
85'  Иван Булатович (Собит Синдаров)
32'  Лука Згурский
38'  Ислом Маматказин
55'  Ислом Маматказин
55'  Бектемир Абдуманнонов
61'  Лука Згурский (Шаҳром Самиев)
70'  Шаҳром Самиев
79'  Фарҳод Соҳибжонов (Демир Имери)
79'  Шерзод Эсанов (Фарҳод Бекмуродов )
90'  Бектемир Абдуманнонов (Армин Бошняк)

— Тошкентда "Локомотив"га қарши майдонга чиққан бургутлар ортга ғалаба билан қайтди (2:1). Шу тариқа "бургутлар" 16 йилдан сўнг "темирйўлчилар"ни меҳмонда таслим қилишни уддасидан чиқди. Жамоа бу ишни сўнгги маротаба 2007 йил бажарганди. Ўшанда Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи ғалабага сабабчи бўлган. 

— Умуман "Андижон" бу йил ҳар турда камида 1 та анъаналарини янгиламоқда, тарихий натижа қайд этмоқда. Дейлик жамоа 2-турда ўз майдонида "Бунёдкор"ни енгганди. Бу уларнинг "қалдирғочлар" устидан қўлга киритган биринчи ғалабаси эди. Ўша куни Александр Хомяков шогирдлари тарихда илк бор "Бунёдкор"га 3 тадан кўп гол урди.  

— Андижонликлар 3-турда Тошкентда "Сурхон" меҳмони  бўлди. Бу оқшомда жамоа рақиби дарвозасига 3 та гол урди. Мазкур ходиса сўнгги мартта 2001 йилги мавсумда рўй берган эди. Аниқроқ қилиб айтганда "бургутлар" 23 йилдан сўнг сафарда термизликлар дарвозасига 2 тадан ошиқ тўп киритди. 

— Аввалги турда клуб уйда "Насаф"ни қабул қилди ва дуранг ўйнади. Шу тариқа мезбонлар 2020 йилдан буён уйда "аждарлар"га мағлуб бўлмаяпти. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика