

"Умид қиламанки, Бензема ва Неймар каби ажойиб футболчилар ўйнай олишади. Агар зўр ўйинчилар майдонга тушишса, ўйин максимал равишда қизиқ кечади.
Энг асосийси - футболчининг соғлиғи. Агар Бензема борасида қандайдир таваккал керак бўлса, буни қилмаймиз. Барчасини тўғри баҳолаш керак. Агар у сешанба куни майдонга тушса, демак хавф йўқ.
Кўрамиз, у якшанба ёки душанба куни жамоа билан машғулот ўтказа олармикин. Барчаси шу кунларда ҳал бўлади", - деди мураббий.



