

"Менга ҳакамларнинг ҳисоботлари керак эмас. Барча ҳакамларни яхши биламан ва маълумотларни ўзим йиғаман. Кўплаб ўйинларни томоша қиламан ва шу сабабли менга бу борада ёрдам керак эмас", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2016-2018 йиллар давомида Испания ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикесга 1,4 млн евро миқдорида маблағ ўтказиб бергани борасида маълумот тарқаганди. Ундан кейин эса 2001 йилдан кейин Негрейрага 6,66 млн евро бергани маълум қилинганди.



